Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Агата Кристи

Агата Кристи
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Агата Мари Кларисса Маллоуэн

 

Агата Мари Кларисса Кристи (ингл. Agatha Mary Clarissa Christie) (1891.15.9, Торки, Англия — 1976) — инглиз ёзувчиси. Детектив жанр устаси. 85 роман, 20 песа ва кўплаб ҳикоялар муаллифи.

Кристи энг яхши асарларида ("Пуаро тергов қилади", 1924; "Каминлар сири", 1925; "Рожер Экройднинг катл этилиши", 1926; "Н ёки М?" 1941; "Қопқон", 1954; "Айблов гувохи", 1954 ва бошқалар) жиноят нафақат далиллар асосида, балки қаҳрамонларнинг , чунончи, белгиялик изқувар Эркюл Пуаронинг ботиний туйғуси ва сезгирлиги туфайли очилади.

Кристи асарларининг катта муваффақияти сюжетнинг қизиқарлилиги, ечимнинг кутилмаганлиги, персонажларнинг ёрқинлиги билан изоҳланади. Асарлари 103 тилга таржима қилинган.