Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
160
978-9943-28-684-9
9700 сўм
Рейтинг |
Машҳур инглиз ёзувчиси, «детектив қироличаси» Агата Кристининг асарлари дунёнинг юздан ортиқ тилларига таржима қилинган, кўплари саҳналаштирилган. «Қора қарғалар сири», «Ўнта негр боласи» фильмлари шулар жумласидандир.
Ушбу тўпламга адибанинг қизиқарли ҳикоялари танлаб олинган. Бу ҳикоялар сирли воқеаларга бойлиги билан ажралиб туради.
Ҳикоялардаги изқувар қаҳрамонларнинг фикри тиниқлиги, жиноятларни фош қилишда яқиндан иштирок этиши китобхон диққатини тортади. Айниқса, қўнғиз мўйлов Пуаро ёки мисс Марплнинг воқеалар ва жиноятларни очиши, масала ечимидаги ёрқин, аниқ хулосалари ҳайратлантиради.
Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
ИШТАР ИБОДАТХОНАСИДАГИ ҚОТИЛЛИК
– Ҳикоя қилиш навбати сизники, доктор Пендер. Қани, бизга нималарни сўзлаб бермоқчисиз?
– Менинг ҳаётим хилватларда ўтди, – дея гап бошлади кекса руҳоний хижолатомуз жилмайиб. – Шу боис кўп воқеаларга дуч келмаганман. Фақат навқиронлик чоғларимда ўзим гувоҳ бўлган жуда ғаройиб ва фожиали бир ҳодиса бундан мустасно.
– Ў, – ҳовлиққанча хитоб қилди Жойс Ламприер хоним.
– Орадан кўп йиллар ўтган бўлса-да, – сўзида давом этди руҳоний, — мен бу ҳодисани ҳеч унутолмадим. Бу менга шундай таъсир қилганки, салгина эсимга тушса ҳам ўша даҳшатли манзара кўз олдимда қайта жонланади ва қўрққанимдан карахт бўлиб қоламан. Ўшанда ҳеч кимга кўринмайдиган қурол билан қуролсиз одам ўлдирилганди.
...