E'tibor bering: bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Ob’ektiv arxitektura san’ati haqida

Ob’ektiv arxitektura san’ati haqida
Ko‘rganlar, jami:

322

Nashr yili:

2019

Tili:

O'zbek (kir)

Nashriyot:

Qaqnus media

Elektron kitob:

Mavjud emas.
Buyurtma uchun: (90) 959-25-26

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Fikr va mulohazalar

Монографияда буюк файласуфлар, мутафаккирлар, олимлар, мутасаввифлар ҳамда эзотерик таълимот намояндаларининг одамлар руҳий дунёсининг ва онгларининг ривожланганлигига боғлиқ ҳолда турли категориядаги дин, фалсафа ҳамда санъат турлари мавжудлиги ҳақидаги фикр, мулоҳазалари келтирилган. Олам бутунлиги, унинг тузилиши заминида ётган туб-фундаментал қонунлар ҳақида фикр юритилади. Бу қонунлар ҳаётдаги ҳамма нарсалар ва воқеаларда, шу жумладан, инсон фаолиятининг барча турларида намоён бўлишлиги таъкидланади. Объектив ва субъектив санъат турлари, жумладан, архитектура санъати, уларнинг моҳияти, мақсади ва вазифалари ҳамда улар яратилишининг асосида ётган объектив қонуниятлар кўриб чиқилган.

Архитектура санъати маълум қонуниятларга асосланган объектив санъат йўналишида ривожланиши лозимлиги, бу объектив зарурат, архитектура ижоди интилиши керак бўлган идеал-олий мақсад эканлиги асослаб берилган.

Объектив архитектура йўналишида маълум математик ва геометрик қонуниятларга асосланган ҳолда яратилган, умумий композициясига, шакллари ва уларнинг ўлчамларига ислом дини билан боғлиқ маълум маънолар бериш мумкин бўлган катта жомеъ масжид биносининг лойиҳаси таҳлил этилган.

Монография архитектура санъатининг умумий туб-фундаментал масалалари билан қизиқувчи санъатшунослар, архитектура назариётчилари ҳамда бевосита архитектура ижоди билан шуғулланувчи архитекторлар учун мўлжалланган.

Кириш.................................................................................................. 10

  1. Объектив ва субъектив санъат..................................................... 11
  2. Объектив архитектура қонуниятлари ...................................... 13
  3. Муҳаммад расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) номларидаги бош жомеъ масжиди биносининг лойиҳаси ............ 51

4. Адабиётлар........................................................................................ 71
5. Иллюбетациялар............................................................................ 75


Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!