Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

O‘zbek folklorida rang simvolikasi

O‘zbek folklorida rang simvolikasi
Ko‘rganlar, jami:

2230

Nashr yili:

2016

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

160

Nashriyot:

Fan

ISBN raqami:

978-9943-19-368-0

Parchani o'qing
Elektron kitob (1,8Mb) :

4000 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Фольклор асарларининг тили том маънода рамз ва тимсоллар тилидир. Фольклордаги рамз ва тимсолларни англаш ҳар қандай асар моҳиятига етиш имконини яратади. Фольклордаги рамзлар тизимида ранг билан боғлиқ образлар дунёнинг барча халқларида кенг ёйилиб, анъанавий шаклга кирганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ранглар табиатда барча нарсаларнинг туси, белгисини фарқлаш имконини беради. Фольклор ва санъатга кўчгач эса инсон кўнглида туғилувчи турли кайфият, ҳис-туйғуларни, онгда уйғонган ўй-кечинмаларни, ҳаётда юз берувчи турфа воқеа-ҳодисаларни бадиий ифодалаш воситаси сифатида қўлланилади. Мазкур рисола фольклоршунослар, этнографлар, талабалар ҳамда халқимизнинг миллий қадриятлари билан қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.

КИРИШ

Халқимизнинг кўп асрлик маданияти ва маънавий қадриятлари тизимида фольклор асарлари алоҳида ўрин тутади. Улар энг қадимги даврлардан анъана сифатида яшаб келаётган урф-одатлар, инсоний туйғулар ва турли эътиқодий қарашларни ўзида бадиий мужассамлаштирганлиги билан эътиборни тортади. Халқ оғзаки ижоди намуналарида қадимги аждодларимизнинг турмуш тарзига оид маиший тушунчалар ҳамда поэтик тафаккур тараққиётининг илк қатламларига мансуб мифологик, анимистик, тотемистик, фетишистик, шомонлик, магик қарашларнинг таъсири сақланиб қолган анъанавий архаик образлар ҳам учрайдики, уларни чуқур ўрганишга фақат истиқлол йилларида кенг йўл очилди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Эркин ижод учун, миллий қадриятларимиз ва бой маънавиятимизни, халқимиз тарихини, унинг бугунги сермазмун ҳаётини тўлақонли ва ҳаққоний акс эттириш учун зарур шароитлар яратилди”. Шундан фойдаланиб, ҳозирги пайтда халқ қўшиқлари генезисини чуқур ўрганиш мумкин. Зеро, уларни ўрганиш орқали қадимий мифологик қарашларнинг халқ қўшиқларидаги бадиий талқинларини билиб олиш имкони пайдо бўлади. Жумладан, халқ қўшиқлари мазмунига сингиб кетган рангга алоқадор образли бадиий ифодалар алоҳида диққатни жалб этадики, бунинг учун борлиқдаги рангларнинг ноэстетик ҳолатдан эстетик ҳодисага айланишига асос бўлган омилларни аниқлашга, унинг тарихий-мифологик илдизларини тадқиқ этишга, халқ ижодида ранглар билан боғлиқ қарашларнинг бадиий талқин қилинишига хос хусусиятларни яхлит ҳолда ўрганишга тўғри келади…

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!