Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
240
978-9943-27-035-0
9200 сўм
Рейтинг |
Qo‘lingizdagi kitob o‘z davrining mashhur kishilari, hayotda muvaffaqiyat qozongan insonlar haqida. Ular omma e’tiboriga tushib, olqishlar olishgan, diqqat-e’tiborda bo‘lishgan. Bu insonlar umr yo‘llarida hamisha ham omadga erishavermaganlar, albatta. Hayotdagi katta-kichik to‘siqlar, qarama-qarshiliklar, turli-tuman ziddiyatlar, zamon va makon bilan bog‘liq nomutanosibliklar ularni ham chetlab o‘tmagan. Kitobda dovrug‘i doston kishilarning alam-iztiroblari, g‘am-tashvishlari ham keltiriladi. Kitobdan, shuningdek, muvaffaqiyat qozonish tamoyillari, moliyaviy mezonlar, burjlar dunyosiga oid ma’lumotlar ham o‘rin olgan.
КИРИШ
Машҳурлик нима? У омадми ёки пешанага ёзилган тақдир битиги? Машҳур бўлиш инсоннинг ўз хатти-ҳаракатига боғлиқми? Агар шундай десак, бир ойда, ҳатто бир кунда ном қозонган кишиларга қандай баҳо бериш мумкин? Кўчада кетаётган оддий йигитча ногоҳ бирор арбобнинг назарига тушиб, истиқболли лойиҳага таклиф қилиниши, кейин кўз очиб юмгунча у шон-шуҳратга кўмилиши эҳтимолдан холи эмас-ку! Инсоннинг тинимсиз меҳнати, интилишларини ҳам инкор этиб бўлмайди, албатта. Бундайлар учун маш ҳурлик – игна билан қудуқ қазишдек гап. Яна бир тушунча борки, шон-шуҳрат қанча тез келса, шунча тез кетади. Узоқ вақт мобайнида эришилган машҳурлик эса келгуси даврларгача татийди. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси, асосан, инсоннинг ўзига, орзу-хаёлларига, хатти-ҳаракатларига боғлиқ. Дейлик, 2011 йилда Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Осиё кубоги ўйинларда Ўзбекистондан борган мухлислар орасида, айниқса битта шинаванда кўпроқ эътиборни торт ди. У бошига улкан дўппи кийиб олган эди. Натижада бу мухлис нафақат ўйингоҳдагиларнинг, балки журналистларнинг ҳам диққатини жалб этди. Чемпионат тугагач, мухбирлар уни қидириб топиб, интервью олишди. Бу йигитнинг шахси, қизиқишлари, фикр-мулоҳазалари газеталарда берилди. Журналистлар улкан дўппининг тикилиши билан боғлиқ саволлар ҳам бериб, қизиқарли жавоб олишди. Бир сўз билан айтганда, ҳам ашаддий мухлис, ҳам омилкор бу йигит машҳур бўлди-қолди. Ваҳоланки, у ҳам бошқалар каби чемпионатга бориб, шунчаки мухлислик қилиб келиши мумкин эди. Йўқ, бу йигит ўзгалардан ажралиб турди. Кўряпсизми, одамда «ярқ» этган нимадир бўлса, бош қалар ана шунга қизиқишади. Ахир, у кўзга ташланади-да! Дунёнинг машҳур кишилари билан боғлиқ ҳолат ҳам худди шундай. Шон-шуҳратга буркалган инсонларнинг пойқадамига маҳтал бўлиб турган кўзлар уларни янада кўкка кўтаради. Кимдир дунёга келибоқ машҳур бўлиб кетиши мумкин – унгача оиласи аллақачон донг таратган бўлади. Бошқа тақдир эгаси эса туғилиб, вояга етгач, довруқ қозона олади. У оддий оилада туғиладими, фаровон хонадонда дунёга келадими, аҳамият касб этмайди. Ахир, инсон келажакда ўзини қандай қисмат кутиб турганини билмайди-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам тақдирдан нолимаслик, ҳаётдан ёзғирмаслик керак. Яхши ният, ширин орзулар қилиш, олға интилиш, саъй-ҳаракатда гап кўп.