Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Оферта

KITOBXON.COM

сайти орқали китоб маҳсулотларини сотиш

ва хизмат кўрсатиш бўйича

ОФЕРТА

  «InfoPort» масъулияти чекланган жамият директори А. Раҳимов, ташкилотнинг устави асосида бир томондан ҳамда Интернетда Kitobxon.com сайтидан фойдаланувчи шахслар иккинчи томондан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига мувофиқ аҳоли орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш мақсадида китобларни турли (қоғозли, электрон ва аудио) шаклларда сотиш ва харид қилиш, хизматлар кўрсатиш, ижросини назоратга олиш бўйича ўзаро битимга келишадилар.

Мазкур оферта Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига биноан Интернет тармоғидан фойдаланувчи чекланмаган барча шахслар учун оммавий, очиқ-ошкоралик асосида олиб бориладиган шартнома ҳисобланади.

1. Терминлар ва таърифлар.

Сотувчи - «InfoPort» масъулияти чекланган жамият ташкилоти, манзил: Тошкент ш., М.Улуғбек тумани, Бўз бозор 7-тор кўчаси, 21-уй, телефон рақами: +99890 959-25-26, харидорларнинг Буюртмаси асосида, Интернет орқали ижрони назоратга олган ҳолда масофадан туриб китоб олами бўйича хизматлар кўрсатувчи ва мутолаа маданиятини оширувчи шахс ҳисобланади.

Харидор – Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда Сотувчининг сайтида рўйхатдан ўтган, сайтда танлаб олинган китобни юклаб олиш учун тўловни амалга оширган ёки Сотувчининг хизматидан фойдаланиб келаётган ҳамда мутолаа маданиятини ошириб, китоб ўқишга қизиқиши катта бўлган жисмоний ва юридик шахс.

Оферта – сотувчининг номуайян шахслар доирасига чакана савдо-сотиқ қилиш йўли билан масофадан туриб Интернет орқали турли хизматлар кўрсатиш ва сотиб олиш бўйича Сотувчининг шартлари доирасида Шартнома тузишга қаратилган таклифдир.

Акцепт – Харидор томонидан Офертани тўлиқ ва шартларсиз қабул қилингани ва Шартнома тузилган деб ҳисобланган ҳолат.

Шартнома – Интернет орқали масофадан туриб хизмат кўрсатиш ва сотиб олиш бўйича Сотувчининг шартлари ҳамда Харидорнинг розилиги асосида белгиланган Каталог ёки рўйхат (жанр-бўлим) доирасидаги келишув (битим).

Томонлар – шартнома бўйича бир битимга келаётган Харидор ва Сотувчи.

Буюртма – электрон ҳужжат, яъни Харидорнинг танлаган Хизмат тури бўлиб, унда хизмат ёки маҳсулотнинг нархи (белгиланган ҳолларда эса танланган Бонуслар), хизмат ёки маҳсулот бўйича талаб этиладиган  ва Харидорга тегишли маълумотлар: ФИШ ёки номи, (электрон) манзили, боғланиш учун телефон рақами ёки электрон манзили (контакт) ва сайтнинг тегишли шаклида белгиланган бошқа маълумотлар бўлиши мумкин. Буюртмани тўлдириш жараёнида Харидор пулни тўлов усули, тўлов коди, етказиб берилиши (ва бошқа ҳамма ҳаражатлари) ҳақида тўлиқ маълумотни киритиши лозим.

Тўлов коди (ID рақами) – ягона ва такрорланмас рақам кўринишидаги, ҳар бир Харидорга унинг Буюртмасига асосан бир марта автоматик тарзда (доимий равишда фойдаланиш учун) бериладиган (имзоси сифатида баҳоланадиган) белги (код). Тўлов коди (ID рақами) Буюртмалар бўйича бир марта берилиши муносабати билан ҳисоб-китоб ҳужжат (инвойс) ўрнини босади.

Хизматлар – Харидорнинг Буюртмаси асосида танланган, Интернет орқали масофадан туриб белгиланган маълумотлар бўйича жойларга юборилиши кўзда тутилган ва амалга ошириладиган ишлар. Уларга маҳсулотлар, товарлар, тестлар, танловлар, аукцион-шоулар ва бошқа моддий, номоддий хизматлар киради.

Тўлов усули – Харидор томонидан буюртма учун сайтда белгиланган ўзига қулай ва танланган тўлов йўли ҳисобланиб, Буюртманинг шаклида унинг номи кўрсатилади (“Paynet”  “Click” ёки “Payme”, шунингдек "Visa" ёки "Mastercard"). 

Тўлов оператори – аҳолидан Хизматлар кўрсатиш ва Буюртмалар учун белгиланган пул тўловларини амалга оширишга ваколатланган ва Сотувчи билан тегишли шартномаси мавжуд бўлган ташкилот ходими.

Электрон ҳужжатлар – Буюртмалар, тўлов ҳужжатлари, ҳисоб-китоб ҳужжати (инвойс), рекламациялар, эътирозлар ва Томонларнинг ўз мажбуриятларини бажаришларига тегишли бўлган бошқа ҳужжатлар.

Мобиль иловалар – юклаб олинган китобларни ўзи учун қулай восита дастурлари (Windows, Android App  Store, iOS) орқали очиш тизими. Улардан энг қулайи Харидор томонидан ўз воситасига ўрнатилган ҳолда қўлланилади. 

Юклаб олиш – Харидор томонидан танлаб олинган китобни ўз воситаси (компьютер, телефон, смартфон ёки бошқа мослама) да ўқиш учун олиш усули. Харидор томонидан сотиб олинган электрон китоб фақат 3 та (компьютер, телефон, смартфон ёки бошқа) воситага юклаб олиниши мумкин.

Бонус – Сотувчининг Интернет орқали сайтдан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш мақсадида буюртмага қўшимча равишда тақдим этиладиган рағбатлантириш мукофотидир. Бонуслар бепул ва қисман пуллик бўлиши мумкин. Бонусларни тақдим этиш ёки танлаш мажбурий эмас.

Курьер – Сотувчи томонидан Хизматлар ва Бонусларни, хатлар ва бошқа корреспонденцияларни Харидорга етказиб бериш учун тайинланган юридик ёки жисмоний шахс, асосан ушбу ўринда "Ўзбекистон почтаси" АЖ ёки хусусий корхоналар хизматидан фойдаланилади. Бошқа ҳолатларда курьерлик Харидор билан келишилади.

Логин ва пароль – икки нодир ёзувлар (рақамлар) белгиси ҳисобланади, яъни қидирув тизимлари (Google, Mail, Yandex, Rambler ёки бошқалар) орқали сайтлардан рўйхатдан ўтиш ва кўпроқ маълумотларга эга бўлиш, ўз маълумотларини киритиб бориш, юбориш ва қабул қилиш учун яратилган аккаунт (электрон почта) нинг номи (сўз) логин деб айтилади. Пароль эса яратилган мазкур аккаунт (электрон почта) ни очиш учун шахс томондан ўйланган махфий рақам (ёзув)лар йиғиндисидир.

Шахсий кабинет – Харидорнинг Сотувчи сайтидаги ўзига тегишли бўлган маълумотлар ва китобларни сақлайдиган шахсий саҳифаси. Шахсий кабинет амалга оширилган тўловлар, ҳисобдаги маблағ миқдори, сотиб олинган ва сараланган китобларни қайд қилиб бориш саҳифаси бўлиб, у фақат шахснинг логин ва пароли орқали очилади.

Биллинг - тўловларнинг амалга оширилгани ҳақидаги ҳисоб тизими.

 2. Умумий шартлар.

2.1. Ушбу Шартнома ҳамда Сайтдаги таклиф этилаётган Хизматлар Оммавий оферта ҳисобланади.

2.2. Харидор Сайтда Буюртмани амалга ошириш учун мазкур Шартнома шартларига тўлиқ розилик билдириши ва уларни қабул қилиши лозим.

2.3. Сотувчи, зарур ҳолатларда Шартнома шартларига ўз томонидан ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

2.4. Сотувчи Хизматларни амалга ошириш жараёнига Харидорнинг розилигисиз учинчи томонни жалб этиш ҳуқуқига эга.

2.5. Хизматдан фойдаланиш жараёнида ва хизмат юзасидан қўшимча саволга, маслаҳатга эҳтиёж пайдо бўлганда Харидор биринчи бўлиб Сотувчига мурожаат қилиши лозим. Ушбу талабни қондириш учун Харидор Сайтда кўрсатилган: “Биз билан боғланиш” тугмасидаги электрон манзил ёки кўрсатилган телефон рақами орқали Сотувчига мурожаат қилиши лозим.

2.6. Харидор Сайтдан олинган Хизмат ва унинг натижаларини, Бонуслар ва бошқа моддий ва номоддий мулклар (ҳуқуқлар) ни бошқа шахсларга бермаслик ва уларни тижорат мақсадларида ишлатмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бундай ҳатти ҳаракатлар қонун бузилишига олиб келишини тўлиқ идрок этади.

2.7. Моддий элтмалар белгиланган тартибда, асосан "Ўзбекистон почтаси" АЖ орқали амалга оширилади.

2.8. Тегишли ҳолларда Моддий элтмаларни етказиб берилиши муддати (Буюртмани шакллантириш пайтида уларни омборда мавжудлиги ва бошқа ҳолатларни ўзида акс эттирган ҳолда) шартли ҳисобланади. Қоидага кўра, Моддий элтмалар "Ўзбекистон почтаси" АЖ (ва бошқа курьерлик хизматлари) орқали етказилишини инобатга олиб, тугал муддат "Ўзбекистон почтаси" АЖнинг меъёрлари ва тартибларида белгиланган муддатлар ва кафолатлар билан белгиланади.

2.9. Моддий элтмаларни Харидорга етказиб бериш учун учинчи томон жалб этилиши инобатга олиниб, элтиб бериш хизматлари учун алоҳида тўлов белгиланиши Харидорда эътироз туғдирмаслиги идрок этилади.

2.10. Сайтдан олинган электрон манбаларни фақатгина kitobxon.com сайти иловалари орқали (интернетсиз) ёки Онлайн (интернет орқали) тарзда ўқиш мумкин. Сайтда ўрнатилган ҳимоя тизимини бузиш орқали китоб матни ва расмларидан фойдаланиш тақиқланади.

 2.11. Kitobxon.com сайтидаги китоб ва нашрлар, бошқа шаxсларга ўтказилмайдиган муаллифлик ва турдош хуқуқлар ҳамда бошқа мулкий ва номулкий хуқуқларнинг барчаси тегишли хуқуқий эгалик соҳибида сақланиб қолади.

2.12. Китоблардаги фактлар ва уларнинг мазмуни учун муаллифлар жавобгардир. Шунингдек, фойдаланувчилар ҳам ўзлари ёзган мулоҳазалар учун масъулдирлар.

2.13. Муаллиф ёки мутасадди давлат идораларининг қонуний талабига кўра, китоб ёки нашрлар сайтдан ўчириб ташланиши мумкин.

2.14. Қоидаларни қасддан бузган фойдаланувчилар блокланади.

 3. Буюртмани шакллантириш тартиби.

3.1. Хизматларни амалга ошириш учун Харидор Сайтда кўрсатилган хизматни ёки Буюртмани расмийлаштиради. Биринчи марта Буюртмани расмийлаштираётган Харидор "рўйхатдан ўтиш" жараёнидан ўтади, кейинги ҳолатларда буюртмани шахсий кабинет орқали амалга оширади.

3.2. Рўйхатдан ўтиш – Хизматлар натижалари ва/ёки Моддий элтмаларни Харидорга етказилишини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни сайтда келтирилган “Рўйхатдан ўтиш” шакли асосида Харидор томонидан тўлдирилишидир. Рўйхатдан ўтгандан сўнг Харидорга шахсий кабинет очилади. Харидор шахсий кабинетига киргач барча маълумотларни мустақил ўзгартириб бориши ҳамда энг асосийси шахсий электрон кутубхонасини шакллантириб бориши мумкин.

3.3. Фақат Рўйхат (Авторизация) дан ўтгандан сўнг Буюртма учун тўловни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Буюртмани шакллантириш жараёни “Тўлов” тугмасини босиш билан якунланади. Ушбу тугмани босиш чакана савдо-сотиқ бўйича Шартнома тузилганлигини тасдиқловчи Акцепт ҳисобланади. Ушбу ҳолат Харидорнинг Буюртма бўйича тўловни амалга оширганини билдиради.

3.4. Буюртмани расмийлаштиришда (рўйхатдан ўтишда) тақдим этилган маълумотлар тўғрилиги ва ишончлилигига Харидор тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

3.5. Харидор томонидан тўлов тўлиқ ўтказилгандан сўнг Хизматлар амалга оширилади.

3.6. Тўланиши зарур бўлган маблағ миқдори Буюртмани расмийлаштиришда Харидорга жадвал орқали кўрсатилади. Рўйхатда келтирилган китобларнинг нархи Сотувчи томонидан ўзгартириб борилиши мумкин. Бундай ўзгартиришлар расмийлаштирилган ва тўлов амалга оширилган Буюртмаларга таалуқли эмас.

 4. Эътирозларни тақдим этиш.

4.1. Харидор кўрсатилган Хизмат, унинг натижаларини олгандан эътиборан 5 кун мобайнида улар бўйича эътирозлар, талаблар ва таклифларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддат ўтганидан сўнг Сотувчи эътирозларни қабул қилмайди.

4.2. Хизматнинг Харидор томонидан камчилик деб топилган ва тақдим этилган эътирозлари Томонларда келишмовчиликни юзага келтирган ҳолатларда қўшимча равишда экспертиза ўтказилиши мумкин. Сотувчи ҳисобидан ҳаражатлар қопланиши кўзда тутилган экспертиза натижасида камчиликнинг мавжуд эмаслиги, ёки камчилик Сотувчига тааллуқли бўлмаган ҳолатлар натижасида юз берганлиги аниқланса, Харидор бундай ҳатти-ҳаракатларга сарфланган харажатларни тўлиқ қоплаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

 5. Жавобгарлик ва бошқа шартлар.

5.1. Сотувчининг Харидор олдидаги мулкий жавобгарлиги ҳажми Буюртма баҳоси (суммаси)дан ошмаслигини Томонлар тўғри тушунган ҳолда қўллайдилар.

5.2. Буюртма расмийлаштиришда Харидор томонидан тақдим этилган маълумотлар (фамилия, исм, шариф, манзил, индекс, электрон почта, телефон рақами ва бошқалар) нинг ишончлилигига тўлиқ жавобгарлик Харидор  зиммасига юкланади. Агар Харидор томонидан тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги натижасида Томонлар ўз мажбуриятларини бажара олмасалар, унда Сотувчи Буюртмани бажарилмаслиги ва/ёки Моддий элтмаларнинг етиб бормаслиги ҳолатлари бўйича жавобгар бўлмайди, бунда келиб чиқадиган оқибатларни ўзидан соқит қилади.

5.3. Буюртмани расмийлаштириш жараёнида (Сотувчи китоб маҳсулотларини юборишдан олдин) Харидорнинг реквизитлари ўзгарганда, реквизитларда хато мавжудлиги аниқланганда ҳамда бундай ҳолатлар Сотувчининг Харидор олдидаги мажбуриятларини бажаришга таъсир қилган ҳолатларда Харидор зудлик билан Сотувчига хабар бериши лозим. Бундай талабларга амал қилинмаган ҳолатларда агар Сотувчи Хизмат натижаларини интернет орқали жўнатган бўлса ва/ёки Моддий элтмалар Курьерга бериб юборилган бўлса, унда Харидор томонидан ушбу ҳатти-ҳаракатлар бўйича қўшимча тўлов амалга оширилади.

5.4. Харидор Сайтга тегишли бўлган ахборотларни, шу жумладан, ўзаро манфаатдор бўлган реклама хабарларини Сотувчи томонидан Харидорнинг электрон почтаси ёки телеграмм манзилига юборилиб турилишига эътироз билдирмайди. Обуначи сифатида регистрациядан ўтган Харидорлар ахборотларни, шу жумладан, манфаатли реклама хабарларини доимий етказиб турилишини идрок этадилар ва розилик билдирадилар. Харидор сабабини билдирмаган ҳолда бундай хабарлар юборилишини инкор этиши ҳуқуқига эга. Харидор Томонлар мажбуриятларини бажарилиши билан боғлиқ хабарларни инкор этиш ҳуқуқига эга эмас.

5.5. Сотувчи Сайтни оммабоплигини ошириш мақсадида турли шоу, ўйинлар ва бошқа акцияларни ўтказиши мумкин.

5.6. Харидор сайтда Рўйхатдан ўтгандан сўнг мазкур Оферта орқали Шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиққанлигини ва бу шартларга ўз розилигини билдиради.

5.7. Сотувчи Харидор томонидан тақдим этилган шахсий маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда ва даражада ҳимояда бўлишига ва сир сақланишига жавобгар ҳисобланади.

 6. Мунозаралар ва эътирозлар бериш тартиби.

6.1. Сотувчи ва Харидор юзага келган барча мунозарали ҳолатларни келишув музокаралари орқали ечишга ҳаракат қиладилар. Харидор барча эътирозлар ва мунозараларни Сотувчига:

+998 90 959-25-26 рақамли телефон орқали ҳар куни (байрам ва якшанба кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 18.00 гача (тушлик 13.00 дан 14.00 гача) вақт оралиғида;

www.kitobxon.com cайтининг “Биз билан боғланиш” тугмаси орқали;

сайтнинг info@kitobxon.com электрон почтаси орқали билдириши мумкин.

6.2. Сотувчи эътирозларни олган вақтдан бошлаб 10 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва Харидорга жавоб беради.

6.3. Ушбу қоидаларда назарда тутилмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида тартибга солинади. Ушбу қоидаларда назарда тутилган ёки у билан боғлиқ масалалар бўйича низолар, талаблар ёки келишмовчиликлар юзага келган тақдирда тарафлар уларни музокаралар йўли билан ҳал этиш чораларини кўрадилар.