Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
232
978-9943-27-690-1
11600 сўм
Рейтинг |
Ushbu kitob boy fikrlash, orzu-istaklar ustidan hukmron bo‘lish, muvaffaqiyatga erishishga qaratilgan. Siz hayotda qanday qilib maqsadga etish va qat’iyatli bo‘lishning aniq rejasini topasiz. Bu esa har bir ishda sizga qo‘l keladi. Kitob omad sari undovchi tamoyillar, yo‘nalish, qoidalar bilan boyitilgan. Aniq maqsad qo‘yib, unga sari chalg‘imay borish uchun nimalar qilish kerakligi muxtasar aytib o‘tilgan. Garchand kitobning ayrim o‘rinlarida Napoleon Hill tilidan hikoya qilinmasa-da, uning qarashlari, nuqtai nazari, tamoyillari o‘z aksini topgan.
ДУНЁДАГИ ЭНГ КЕРАКЛИ ОДАМ БИЛАН ТАНИШИНГ
Дунёдаги энг керакли одам билан танишинг! Китобни ўқигач, сиз у билан албатта учрашасиз. Сиз бу инсонни тўсатдан кўриб қоласиз ва мазкур танишув ҳаётингизни ўзгартириб юборади. Ўзаро танишувдан сўнг унинг сирларини билиб оласиз. У ўзи билан бирга «Тажриба асосида дунёни ижобий идрок этиш», бошқа томонига эса «Салбий ҳолда дунёни идрок этиш» деб ёзилган тумор тақиб юради. Мазкур пинҳоний тумор икки ажабтовур хусусиятга эга: у ўзига нисбатан бойлик, муваффақият, бахт-саодат ва саломатликни жалб этади; айни шу вақтнинг ўзида эса буларнинг баридан маҳрум этиб, яшашга маъно қолдирмайди. Биринчи хусусият истаганингизни қўлга киритиш ва уни сақлаб қолиш имкониятини беради. Иккинчи сифат эса кўпгина кишилар бутун умрини бекорчилик билан ўтказганини намоён этади. У эгаллаш мумкин бўлган натижани юксакликдан пастга улоқтиради гўё. С.Б.Фуллер ҳақидаги ҳикоя юқоридаги хусусиятлар қандай таъсир этишини тушунишга ёрдам беради. Биз камбағалмиз, аммо бу Худонинг иродаси билан рўй бермаган. С.Б.Фуллер Луизианадаги қора танли ижарачи-фермер оиласида етти фарзанднинг бири эди. У беш ёшидан бошлаб ишлай бошлади. Тўққиз ёшга тўлганида эса хачир қўшилган тўрт ғилдиракли аравачани бош қарадиган бўлди. Ҳайрон қоладиган жойи йўқ: ижарачи-фермерларнинг фарзандлари ўсмирлар ҳаётига жуда эрта кириб келишади. Бундай оилалар ўзларининг камбағаллигини тақдири азалдан деб ҳисоблар ва қисматдан яхши нарса кутмас эдилар.