Аҳмад Қуронбеков *
Қуронбеков Аҳмад 1943 йили 2 майда туғилган. Ўрта мактабни 1960 йилда тугаллаган. 1961 йили ТошДУ нинг шарқ факультети Эрон-афғон бўлимига ўқишга кирган. 1966 йили шу факультетнинг форс бўлимини имтиёзли диплом билан тугатган. Шу йили Афғонистон хизмат сафарига йўлланма олган. Афғонистонда 1967-1968 йили ишлаб қайтган. 1969 йилдан 1971 йилгача Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида аввал Хорижий Шарқ халқлари адабиёти бўлимининг муҳаррири, 1970 йилдан бошлаб бўлим мудири бўлиб ишлаган. 1971 йили хизмат сафари билан Афғонистонга юборилган, у ерда 1974 йилгача ишлаб июль ойида сафардан қайтган ва сентябрь ойидан “Прогресс” нашриётининг Тошкент филиалида “форс адабиёти” бўлим бошлиғи сифатида иш олиб борган. 1978 йили июнь ойида Афғонистонга хизмат сафарига юборилган. Сафардан қайтгач, 1983 йили сентябрь ойидан ТошДУ шарқ факультетида оддий ўқитувчи сифатида иш бошлаган ва 1988 йилда Москвадага Шарқшунослик институтида “Хусрав Деҳлавийнинг “Оинаи Искандарий” асаридаги от туркумининг статистик ва семантик тахлили” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1991 йилдан ТошДШИ нинг Эрон-афғон филологиясининг кафедра мудири этиб сайланган. 1995 йили “Ҳофиз ғазалиёти лексикасининг маънолар силсиласининг тадқиқ этиш йўсинлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1996 йилдан профессор унвонига сазовор бўлган.
Ҳозиргача 12 дан ортиқ монография, 12 та дарслик ва ўқув қўлланмалари, 100 га яқин илмий мақолалар ва ўнлаб роман, повесть ва ҳикоялар тўпламларини таржима қилган.
Ҳозирги пайтда у Эрон-афғон филологиясининг профессори, ИФДҚ мувофиқлаштириш кенгашининг аъзоси, ТошДШИ илмий кенгашнинг аъзоси сифатида фаолият кўрсатмоқда. Унинг раҳбарлигида кўплаб докторантлар илмий тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.
Қуронбеков А. 1996, 1998, 2001, 2007 йилларда Теҳронда халқаро конференцияда, 1999 й. Ҳиндистондаги халқаро конференцияда, 2001 й.да Москвадаги халқаро конференцияларда маъруза билан қатнашган.
Унинг тил бўйича ёзган мақолалари Америка, Россия, Эронда, Швецияда нашр этилган.
Ҳозирда унинг раҳбарлигида “Ф-1-135 Алишер Навоий асарлари конкордансининг илмий-услубий тадқиқоти” гуруҳида Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” ва “Фарҳод ва Ширин ”достонларининг конкорданси яратилиб нашрдан чиқарилди. Ҳозирги пайтда “Лайли ва Мажнун” достонининг коркорданси тайёрланмоқда.
Поделиться с друзьями в соцсетях