Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Асад Дилмурод *

Асад Дилмурод

 

Асад Дилмурод 1947 йил 20 июлда Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Қоратепа қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1998). ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1971). Илк ҳикоялар тўплами — «Осмоннинг бир парчаси» (1978). «Тош бургут» (1979), «Сирли зина» (1980), «Шердор» (1986), «Мулк» ва «Гириҳ» (1989), «Тоғлар, сукут сақламанг» (1987), «Оқ аждар сайёраси» (2000), «Мезон буржи» (2007) қиссалари, «Афросиёб сукунати» (1983), «Кўчки» (1991) каби китоблари нашр этилган.«Маҳмуд Торобий» (1998), «Фано даштидаги қуш» (2001), «Паҳлавон Муҳаммад» (2006) сингари романлар муаллифи.