Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Дониёр Нафасов *

Дониёр Нафасов

 

Нафасов Дониёр Шернафасович 1976йил 18 августда Хоразм вилояти Шовот туманидаги Бўйрачи қишлоғида зиёли оилада туғилган. Отаси - Нафасов Шернафас тарих фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси халқ маъорифи аълочиси, онаси - Эркабоева Ақилжон Шовот туманидаги 38 – сон умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Нафасов Дониёр Шернафасович 2022 йил 7 январда 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Туристик фаолиятда талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси томонидан 2023 йил 30 ноябрдаги раёсат қарори билан доцент илмий унвони берилди. Нафасов Дониёр Шернафасович томонидан 1 та дарслик 4 та ўқув қўлланма, 5 та услубий қўлланма, 50 дан ортиқ илмий мақола, 2 та монография нашр қилинган, шунингдек, “Талабалар туризми” номли мобил илова яратилган.