Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Сиз китоб (китоблар) нинг муаллифлик ҳуқуқига эгамисиз? Унда Сиздан муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартнома тузиш ва сотилган китобларга тўловни амалга ошириш учун биз билан боғланишингизни сўраймиз.

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ҳайдарбек Бобобеков *

Ҳайдарбек Бобобеков

 

Ҳайдарбек Назирбекович Бобобеков 1941 йил 11 ноябрь куни Қўқон шаҳрида туғилган, тарих фанлари доктори, Турон Фанлар академиясининг академиги ва президенти, Лейбниц номидаги Европа Табиий фанлар академиясининг академиги, “Турон тарихи” ва “История Турона” Журналлари ҳамда “Турон Фанлар академияси Ахборотномаси”нинг бош муаллифи. Ҳ. Бобобеков 60 га яқин монография, китоб, рисола ва 300 дан ортиқ илмий мақолалар, 200 дан ортиқ теле-радиосценарийларнинг муаллифи. Масалан, “Амир Темур йилномаси”, “Фарғона фожиасининг кундалиги. 1989 йил”, “Қўқон тарихи” (ўзбек, рус ва инглиз тилларда), “Социально-экономические и политические предпосылки народных движений в Кокандском ханстве”, “Пулатхон қўзғолони” (ўзбек ва рус тилларда), “Англо-русское соперничество в Средней Азии. XIXв.”, “История завоевания Средней Азии царской Россией в секретных документах”, “Мажму-ат ул-аҳком” ва бошқалар. Ҳаммуаллифликда қуйидаги китобларни нашр этган: “Ички ва ташқи мафкуравий курашнинг тарихий илдизлари”, “Тошкент тарихи”, “Маргелан 2000”, “История Узбекистана. (XVI – первая половина XIX в.)”, “Коканд 2000” (китоб-альбом), “Истории цивилизации Центральной Азии” (ЮНЕСКО. Инглиз тилида), “История Ферганской долины” (инглиз тилида), Амир Темур Кўрагон”, “Темур қиссаси”, “Темур тузуклари”, Шарафуддин Али Яаздийнинг “Зафарнома” ва бошқалар. Ҳ. Бобобеков қуйидаги китобларни ўзбек тилидан рус тилига таржима қилган: “К. Усманов, М. Садиков. История Узбекистана. Учебник для колледжей”, “Ибн Арабшах - Чудеса судьбы истории Темура”, “Повесть о Мирза Хамдаме” ва бошқалар.