Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Исай Калашников

Исай Калашников

 

Исай Калистратович Калашников 1931 йил 9 августда Бурятия Республикаси (Россия) Мухоршибир туманидаги Шаралдай қишлоғида таваллуд топган. У ёшлигиданоқ оғир меҳнат билан шуғулланади. Унинг биринчи ҳикояси «Сашка» «Бурят-мўғул ҳақиқати» газетасида нашр этилган.

1959 йилда «Байкал узра ёғдулар» журналида Калашниковнинг биринчи романи «Сўнгги чекиниш» (Байкалорти ҳудудларидаги фуқаролар уруши ҳақида) чоп этилган. Романнинг бош қаҳрамони у туғилган Шаралдай қишлоғининг фуқароси саналади. Ундан кейин «Тикланиш», «Ботқоқ оралаб» повестларини ёзди. Ҳамда собиқ Иттифоқ ёзувчилар уюшмасига қабул қилинди.

Калашников 1963-1965 йиллар мобайнида Бурятия ёзувчилар уюшмаси йўлланмаси билан Москвадаги Олий адабиёт курсида таҳсил олди. 1965 йилдан Бурятия ёзувчилар уюшмаси котиби лавозимида ишлай бошлади. 1970 йилда ўзининг «Йиртқич ўт» романини чоп эттирди. 1973 йилда Калашников Бурятия Халқ ёзувчиси унвонини олди.

1978 йил адибнинг машҳур «Шафқатсиз аср» романи яратилди. Бошқа асарлари: «Ҳаёт йўллари» (1982), «Дарахт - ўсиши керак» повести, «Ўрмон ичра» (1962), «Халққа» (1964), «Текширув» (1978) ва бошқа новеллалари. Ёзувчи 1980 йил 30 майда Москвада вафот этган.

Калашниковнинг асарлари қозоқ, қирғиз, бурят, немис, туркман, чех, эстон ва ўзбек тилларига таржима қилинган.