Тилаволди Жўраев
Т.Т. Жўраев 2000 йилдан Тошкент молия институти «Иқтисодиёт назарияси» кафедраси мудири. Иқтисод фанлари доктори, профессор.
2007 йилда «Иқтисодий ресурслар доиравий айланиш жараёнининг назарий асослари ва самарадорлигини ошириш омиллари» мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. У республика ва халқаро миқёсда жуда кўплаб илмий мақолалар, монографиялар, услубий қўлланма ва дарсликлар чоп эттирган. Шу жумладан, «Иқтисодиёт назарияси» фанидан 3 та ўқув қўлланма, 2 монография, 5 та илмий рисола, 100 дан ошиқ илмий мақола ва услубий қўлланмалар муаллифи ҳисобланади.
Т. Жўраев илмий-педагогик фаолиятида эришган натижалари учун «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Поделиться с друзьями в соцсетях