Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Конфуций

 Конфуций

 

Конфуций (хитойча 孔子, mil. avv. 551-479 yil) — Хитой файласуфи, конфуцийчилик асосчиси ва сиёсий арбоб бўлган. Унинг сабоқлари ва файласуфлиги Хитой, Корея, Япония ва Ветнам ҳалқларининг ўй-фикри ва ҳаётига чуқур таъсир кўрсатган.

Конфуций камбағаллашиб қолган аристократ ва ҳарбийлар оиласида туғилган. 22 ёшида таълим бериш билан шуғулланиб, Хитойнинг энг машҳур ўқитувчиси сифатида шуҳрат қозонган. Конфуций ўзи очган мактабида 4 та фан: ахлоқ, тил, сиёсат ва адабиёт ўқитилган. 50 ёшида Конфуций сиёсий фаолиятини бошлаб, Лу давлатида юқори амалдор бўлиб хизмат қилади. Фитналар натижасида хизматидан кетади, 13 йил мобайнида Хитойнинг турли ўлкаларига боради, бироқ у жойларда ўз ғояларини қўллай олмагач, милоддан аввалги 484-йилда Луга қайтиб келади. Таълим беришдан ташқари қадимий Хитойнинг 5 та мумтоз асари — „Шудзин“, „Шидзин“, „Идзин“, „Юедзин“ ва „Лидзи“ни тўплаш, таҳрир қилиш, тарқатиш билан шуғулланади. Конфуций таълимоти унинг „Лун юй“ („Суҳбатлар ва мулоҳазалар“) китобида баён этилган. Бу китоб аслида Конфуцийнинг фикрлари ва суҳбатлари асосида шогирдлари ва издошлари томонидан яратилган. Конфуций ўзи учун, авлодлари, яқин шогирдлари учун алоҳида ажратилган қабристонга дафн этилган; унинг уйи Конфуций ибодатхонасига айлантирилган, бу жой зиёратгоҳ бўлиб қолган.