Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Маҳатма Ганди

Маҳатма Ганди

 

Мохандас Карамчанд Ганди (1869, Гужарот вилояти — 1948.30.1, Деҳли) — Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати раҳбарларидан бири, таниқли мутафаккир. Ҳинд халқи уни "Маҳатма" ("Буюк қалб") деб атайди. Унинг номи билан боғлиқ бўлган гандизм таълимоти Ҳиндистондаги асосий ҳукмрон партия — Ҳиндистон Миллий конгрессининг расмий мафкураси ҳисобланади. 1887 — 91 йилларда Англияда ҳукуқшунослик бўйича маълумот олади. 1891 йилдан адвокатлик вазифасида, 1893—1914 йилларда Жан. Африкадаги (Англия мустамлакаси) гужарот савдо фирмасида ҳуқуқшуносмаслаҳатчи. Наталдаги олмос, кўмир, олтин конларида, шакарқамиш плантацияларида ёлланиб ишлаётган ҳинд деҳқонларининг инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилиб 22 йил кураш олиб борди. Г. "сатяграха" ("куч ишлатмасдан курашиш") тактикасини ишлаб чиқси. У 1915 йилдан Миллий конгресс ишларида фаол катнаша бошлади. Г. инглиз мустамлакачиларига қарши тинч намойишлар ўтказиш, чет эл товарларини бойкот қилиш, расмий мансаб ва унвонлардан воз кечиш, солиқ тўлашдан бош тортиш каби кураш усуллари орқали меҳнаткаш оммани курашга жалб этди. Г. бир неча марта қамалган (1922—24, 1930—31,1942—44). Г. ҳиндулар билан мусулмонларнинг ўзаро дўстлигини мустаҳкамлашга интилди. Кастачиликка қарши курашди. Г.нингҳиндуизмтя эътиқоди чуқур бўлган; бошқа динларга ҳурмат билан қараган. Г. бутун фаолиятида дин билан сиёсатни бир-бирига боғлашга ҳаракат қилган. Г.нинг барча динлар ҳамкорлиги ва дўстлиги ҳақидаги ғоялари Ҳиндистондаги реаксион унсурларнинг ғазабини келтирган.

Китоблар