Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Муҳаммад Исмоил

Муҳаммад Исмоил
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Муҳаммад Исмоил Рахмонқулович

 

Муҳаммад Исмоил Рахмонқулович 1964 йилининг 13 мартида Сирдарё вилоятининг Ховос қўрғонида туғилган. 1971 – 1981 йилларда 85-ўрта мактабда, 1981 – 1986 йилларда ҳозирги ЎзМУ журналистика факультетида таҳсил олган. Илк шеърий тўплами “Тазарру саодати” 1991 йил чоп этилган. Шундан сўнг “Тасаввур чизиқлари” (1998), “Кўнгил мулкига сафар” (2001), “Саҳройи гуллар” (2001), “Сиз ҳамон ўшасиз” (2003), “Сизни севмай бўладими” (2005), “Баҳорнинг энг сўнгги лоласи” (2006), “Чиройлисан, тенги йўқ” (2007), “Кўксимни куйдирган аланга” (2008), “Осмон тўла орзулар” (2011), “Мени кучлироқ сев” (2012), “Осмонингдан узилма эй, дил!” (2014), “То сўнгги нафасгача” (2015)номли китоблари чоп этилган. Адибнинг ҳикоялари асосида “Лучезарная” (2011) китоби рус тилида нашр этилган. Адиб моҳир таржимон ҳамдир. Марина Цветаева, Борис Пастернак ижодидан намуналарни ўзбек тилига ўгирган.Муҳаммад Исмоил асарлари асосида “Изғиринли кунларнинг бири”, “Қисмат”, “Ой чиқмаган оқшом”, “Янги ой чиққан кеча”, “Моҳинур”, “Атиргул”, “Балоғат бекати”, “Юлдузсиз осмон” каби видеофилъмлар экранлаштирилган.