Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39


Пўлат Мўмин

Пўлат Мўмин

 


Пўлат Мўмин (1922-2004) 1922 йил 24 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофатланган (1988), Хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983).

Дастлаб педагогика билим юртини (1939), сўнг Низомий номидаги Тошкент педагогика иниститутини тугатиб (1944), ўқитувчилик билан шуғулланган (1944-1947). “Ленин учқуни” газетасида адабий ходим (1948-1950), Ўзбекистон Давлат нашриётида бўлим мудири (1951-1952), Республика Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1954-1960), Маданият вазирлиги қошидаги Санъат ишлари бошқармасида драмтургия бўйича бош муҳаррир (1962-1964).

Илк шеърлар тўплами “Сайранг қушлар (1949). Шундан кейин унинг “Тонг куйлари” (1949), “Олтин бошоқлар” (1951), “Тиш чўтка, порошок ва атир совун эртаги” (1955), “Ҳунардан унар” (1958), “Тўғри ўсган гул бўлар” (1960), “Ақл қаерда бўлар” (1962), “Олтин най” (1967), “Яхшиларга ўхшасам” (1968), “Раҳматга раҳмат!” (1969), “Эсон ва Омон” (1973), “Устозлар изидан” (1980), “Эртакдан эртакка” (1989), “Эртаклар яхшиликка етаклар” (1984), “Олтмиш олти олтин қўл”, “Буғдой бобо” (1995), “Болажон, болажоним” (2003) ва бошқа болаларга бағишланган шеър ва эртаклардан иборат тўпламлари, “Дружно шагаем”, “От радости растем”, “Яблоко на всех” каби рус тилидаги шеърий тўпламларини яратган.

“Кулди хиёл” (1964), “Гул ва пиёз”, “Мен севаман, сен севасанми? ”, “Гул берди, кўнгил берди”, “Қўшиқ айтиб” (1983),“Юрак завқу дардларим, айтар байту фардларим” (1993), “Бағишловлар-олқишловлар” (2003), “Фурсат ғанимат” (вафотидан сўнг - 2013) каби катталарга бағишланган шеър ва қўшиқлардан иборат тўпламлари мавжуд.

Болалар драммтурги сифатида “Қовоқвой билан Чаноқвой”,“ Суқатой Конфетвой”, “Она болам дейди, бола онам дейди” (1987), “Туяқуш-бояқиш” cингари эртак-пессалари Республика театрларида саҳналаштирилган.

А.С. Пушкин, В.В. Маяковский, С. Маршак, С. Михалков, А. Бартов ва бошқа рус ёзувчиларининг болаларга бағишланган шеър ва эртакларини, шунингдек, Николай Носовнинг "Билмасвой билан дўстларининг бошидан кечирганлари", "Билмасвой қуёш шаҳрида"(1987) эртак романини ўзбек тилига таржима қилган…