Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Шавкат Раҳмон

Шавкат Раҳмон

 

Шавкат РАҲМОН 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўшда туғилган.
Ўрта мактабни тамомлаб, Москвадаги Адабиёт институтида таҳсил олган.
Унинг илк шеърий тўплами «Рангин лаҳзалар» номи билан 1978 йилда эълон қилинган. Шундан кейин «Юрак қирралари», «Очиқ кунлар», «Гуллаётган тош», «Ҳулво», «Сайланма» каби шеърий мажмуалари нашр этилган.
Шоир тўпламдан тўпламга ўсиб бораркан, сўзнинг бадиий имкониятларини кенгайтиришга интилди. Айни пайтда фикр ва туйғунинг ботиний ҳаракатини ифодалаш усул ва воситаларини топиш мақсадида кутилмаган мажозий образлардан, қиёслардан фойдаланди. Шунингдек, бармоқ вазнининг анъанавий ўлчамларини бузиб, ритм ва оҳангга эркин муносабатда бўлган ҳолда шеърларига самимий туйғулар ва жанговар руҳ сингдиришга ҳаракат қилди.
Ш. Раҳмоннинг бетакрор испан шоири Ф. Лоркадан қилган таржималари «Сайланма» ҳолида нашр қилинган.
Шоир 1996 йил 2 октябрда оғир хасталикдан сўнг Тошкентда вафот этган.