Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Шерхон Қораев *

Шерхон Қораев

 

Шерхон Қораев 1977 йилнинг 5 октябрида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида зиёли инсон Пўлатхон Зиёдиллахон ўғли хонадонида таваллуд топган. А.Навоий номли маданият саройида ҳамда “Меҳнат байроғи” (“Нишон тонги”) газетасида мухбир, бўлим мудири, масъул котиб вазифаларида ишлаган. Ҳозирда “Нишон тонги” газетасининг бош муҳарриридир.
Шерхон Қораев Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)нинг бакалавриат журналистика факультетини 1996 – 2000 йилларда, магистиратурани 2000 – 2002 йилларда имтиёзли дипломлар билан тамомлаган.
2000 – 2019 йилларда “Маънавият ҳисси”, “Мустақиллик моҳияти”, ”Миллий матбуот тарихи”, ”Энди мен ишқдирман”, ” Севги суврати”, ”Бир қултум ишқ”, “Авлиёлар авлиёси”,”Дунёни маърифат қутқаради”,”Навоий ўқиган китоблар”,”Навоий адабий мажлислари”, “Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулло Ас-Салом”, “Бобур Мирзо ва Жумонг” ва “Муносиб ворис” номли ўттизга яқин илмий – публицистик, шеърий китоблари нашр қилинган.
Шерхон Қораевнинг устозлари Муҳаммад Юсуф, Рустам Очил, Усмон Равшан, Рауф Парфи, Жўра Ғойиб ҳисобланади.
2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган. Ш.Қораев “Энг улуғ, энг азиз” танловининг Қашқадарё вилояти ғолибидир.

Китоблар

Даюс

Даюс (2022)