Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Азим Суюн

Азим Суюн

 

Атоқли шоир, маданият ва жамоат арбоби Азим Суюн (Суюнов Азимбай Алимович) 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган. Илк шеърий машқлари, мақолалари ўқувчилик кезларидаёқ ёритила бошлади. Биринчи китоби «Менинг осмоним» (1978) ўттиз ёшида дунё юзини кўрди.

Шундан сўнг шоирнинг «Зарб» (1979), «Замин тақдири» (1981), «Хаёлот» (1984), «Зиё йўли» (1986), «Жавзо» (1987), «Олис тонглар» (1989), «Куйганим — суйганим» (1992), «Сарбадорлар» (1994), «Қора кўзинг сенинг» (1994), «Сайланма» (1997), «Ўзлик» (1999), «Шарқ хикмати» (2000), «Эй дўст» — шеърий қайирмалар (2005), «Ватан фасллари» (2007), «Муҳаббат ҳайратлари» (2009), «Андиз ўсган ерларда» (2012), «Эй дўст» — насрий қайирмалар (2014), «Навоийдан топдим» (2015), китоблари нашр этилди.

Азим Суюн ҳақсўз журналист-публицист сифатида ҳам танилганди. 1990-1993 йилларда «Халқ сўзи» газетасида бўлим муҳаррири, 1993-2002 йиллар «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталарида Бош муҳаррир, 2002 йилнинг феврал ойидан 2013 йилгача «Гулистон» журнали Бош муҳаррири лавозимларида ишлади.

Азим Суюн Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Маданият ходими унвони билан тақдирлаган. Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати этиб сайланганди.