Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ўлмасой Нишонова *

Ўлмасой Нишонова

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ўлмасой Нишонова 1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган.
2004-йилда «Муҳаббат бекати» илк шеърий тўплами чоп этилган.
Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда», «Фарғона ойдинлари» каби тўпламларга киритилган.
Республика ёш ижодкорларининг «Зомин-2005» семинар танловида 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси тавсияси билан 2005-2007 ўқув йиллари «Олий адабиёт» курсида таълим олган.
Марғилон шаҳрида «Увайсий издошлари» адабий тўгараги ташкил этиб, ўндан ортиқ шогирдларининг илк шеърий тўпламларини нашрдан чиқаришга муяссар бўлган.
2021-йилда «Ҳарорат» номли шеърий тўплами чоп этилди.
2024-йил Қозоғистоннинг «Дунё талантлари» уюшмасига, шунингдек, Қирғизистоннинг «Шоир-ёзувчилар» жамоат фонди аъзолигига қабул қилинган.
Оилали. Ҳозирда турмуш ўртоғи шоир Абдулла Боқий билан тўрт нафар фарзандни тарбиялаб келишмоқда.

Китоблар