Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Улуғбек Миршаев

Улуғбек Миршаев

 

Миршаев Улуғбек Музафарович 1971 йил 26 октябрда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1996 йил Бухоро давлат университети “Мусиқа таълими” йўналишини тугатган. Ҳозирги кунда Бухоро давлат университети “Санъатшунослик” факультети Мусиқа ижрочилиги ва маданият кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Шу йиллар давомида Республика ва халқаро илмий журналларида 12 дан ортиқ илмий мақолалари ва 9 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган.
2021 йилда “Мактаб репертуари” номли ўқув қўлланма чоп эттирган, 2022 йилда “Мактаб репертуари” номли электрон ўқув қўлланма чоп эттириб гувоҳномани олган. 2020-2021 ўқув йилида Бухоро давлат университети "Мусиқа таълими" кафедраси мудири. 2021 йил октябрь ойидан бошлаб "Мусиқа ижрочилиги ва маданият кафедраси"да катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.