Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Ёрқин Абдуллаев

Ёрқин Абдуллаев

 

1942 йилда Самарқанд вилояти, Нурато туманининг Ғозғон қишлоғида таваллуд топган. 1968 йили Тошкент Халқ Хўжалиги институти (бугунги ТДИУ)ни имтиёзли диплом билан тугатиб, ўз меҳнат фаолиятини шу даргоҳда оддий ўқитувчиликдан бошлаб (1968), Москва иқтисод статистика институти аспиранти (1972-1974), фан номзоди (1974), “Статистика” кафедраси доценти (1980-1986) вазифасида ўз фаолиятини давом эттирган. 1983-1985 йилларда МЭСИ докторанти, 1985-1991 йилларда ТХХИ “Ҳисоб-иқтисод факултети”нинг декани, 1987 йилда МЭСИда “Регионал иқтисодиёт самарадорлиги статистикасидаги муаммолар” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган, профессор (1987), 1991 йил июл ойидан бошлаб Тошкент Молия институти (ТМИ)да ўқув ишлар бўйича, 1997-2011 йилларда эса илмий ишлар бўйича ректор муовуни лавозимида ишлаган. 1992 йилда унга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвони берилган. Ё.Абдуллаев статистика муаммолари бўйича 5 та монография, 7 та дарслик, 50 тадан ортиқ ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, илмий мақолалар чоп этган. 5 нафар фан доктори ва ўттиздан ортиқ фан номзодларини тайёрлаган. Унинг раҳбарлигида 1 нафар аспирант, 1 нафар магистрант, икки нафар бакалавр Президенти совриндори бўлган. У қатор туркум китоблар муаллифи. Хусусан: “Талаба рейтинги”, “Кафедра ва кафедра ўқитувчиси рейтинги”, “Факултет ва факултет декани рейтинги”, “Институт рейтинги”ни аниқлаш услубиётини ишлаб чиққан (1991-1995). У “Бозор иқтисодиёти асослари”га бағишлаб “100 саволга 100 жавоб”дан иборат 30 тага яқин илмий-оммабоп туркум (“Пул”, “Кредит”, “Қимматли қоғозлар”, “Менежмент”, “Банк иши”, “Статистика”, “Иқтисодий таҳлил”, “Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари” ва ҳ.к.), шунингдек, меъмуар жанрига хос “Одамий эрсанг...”, “Статистика илмининг фидоийси”, “Камтарин инсон”, “Сермазмун умр соҳиби”, “Ибратли умр”, “Мухандислик илмининг фидоийси”, “Инноватор аллома” каби “Фидоий кишилар ҳаётидан” номли туркум асарлар муаллифи. У 2005 йилда чоп этган “Қизиқарли статистика ёхуд Рақамлар тилга кирганда” номли маърифий-маънавий, фалсафий ва илмий-оммабоп асари билан ҳам ўзбек китобхонларига кенг танилган. Бугунги кунда У “Осуда яшашнинг 99 сири” номли 99 китобдан иборат туркумни нашрга тайёрлаш билан машғул.