Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Зулфия

 Зулфия

 

ЗУЛФИЯ (Зулфия Исроилова) 1915 йил 1 мартда Тошкентда туғилган. 1934 йили илк шеърий тўплами чоп этилган.
1935 йили шоира ҳаёт ришталари шоир Ҳ.Олимжон ҳаёт ришталари билан боғланади.
Ҳ.Олимжоннинг бевақт вафотидан кейин (1944) чоп этилган «Ҳижрон кунларида» номли шеърий тўпламига шоира қалбининг абадий фироқ изтироблари билан тўла шеърлари киритилган.
50-йилларнинг 2-ярмида Зулфия Осиё ва Африка ёзувчиларининг тинчлик ва халқаро бирдамлик остида ўтган ҳаракатида фаол қатнашади ва шу даврда ёзилган «Мушоира» шеъри шоирага катта шуҳрат келтирди.
У мустақиллик йилларида «Хотира синиқлари» номли достонини яратди.
Зулфия Жавоҳарлаъл Неру номидаги ва «Нилуфар» номли халқаро мукофотларга сазовор бўган. Шунингдек, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган ва унинг номида ёшлар учун Давлат мукофоти таъсис қилинган.
Шоира 1996 йил 1 августда вафот этган.