Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Юсубов Жамшид

 

Юсубов Жамшид Қадамович 1987 йил 1 октябрда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультетининг Сиёсатшунослик кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси. 40 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар муаллифи. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони совриндори...

Юнусова Зулфия

Туғилди:

4 март 1961 йил

 

Зулфия Юнусова 1961 йил 4 мартда Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ражабгарди қишлоғида туғилган. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг «Ватанпарвар» бирлашган таҳририятида фаолият юритмоқда. Зулфия Юнусова ўзбек ҳарбий журналистикасида ижод қилаётган биринчи ўзбек аёли. «Шуҳрат» медали билан такдирланган. Ижодкорнинг бир қатор шеърлари ва ҳикоялар тўпламлари чоп этилган.

Юнусов Аҳроржон

Туғилди:

17 сентябр 1984 йил

 

Юнусов Аҳроржон Аминжонович, 1984 йил 17 сентябрда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йил Фарғона Давлат университетининг Ижтимоий-гуманитар йўналиши тарих мутахасисслигини тамомлаган. 2019 йилдан 2021 йилгача Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Фарғона Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейида тарих фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритган. 2021 йилдан то ҳозирги вақтга қадар Фарғона шаҳридаги Президент мактабида тарих фани ўқитувчиси лавозимида ишлаб келяпти.

Юнусов Тимур

 

Тимур Юнусович Юнусов, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган энергетик, иқтисод фанлари номзоди. 1967 йилдан “Ўзбекэнерготаъмир” ОАЖ директори лавозимида ишлаб келган. Т.Ю.Юнусов – Марказий Осиёдаги энерготаъмир ишлаб чиқаришининг ташкил топиши ва ривожланишига асос солувчилардан бири ҳисобланади. Т.Ю.Юнусовнинг 50дан зиёд илмий ишлари ва мақолаларида индустриал-завод шароитидаги таъмир ишларида янги технологияларни тадбиқ этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобини олишни замонавий автоматлаштирилган тизимини яратиш муаммолари ёритилган. Охириги йилларда чиқарилган бир неча китоб ва мақолалари алоҳида катта аҳамиятга эгадир: “Дизелдан интеллектуал электр тизими сари”, “Структура ремонтного обслуживания энергосистемы Узбекистана. Анализ проблем и перспектива развития”, “Модернизация системы учета электроэнергии – основа повышения энергоэффективности”, “Развитие интеллектуальной энергетики в Узбекистане”, “О роли возобновляемых источников энергии в стратегии совершенствования энергетики Узбекистана” ва бошқалар. Уларда мураккаб жараёнлар ва ҳодисалар содда ва тушунарли тилда ёзилган.