Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Амирқул Карим *

Амирқул Карим

 

Амирқул Карим, (Амирқул Каримов) 1960 йил 2 сентябрда Шаҳрисабз туманининг Янги қишлоғида туғилган.
1967 – 1977 йиллар Шоди Шойимов номли мактабда ўқиган. 1979 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга кириб, 1983 йилдан ўқишни Ленинград Давлат университетида давом эттирган. 1985 йилда Ленинград Давлат университетининг журналистика факультетини, 1994 йилда Ҳиндистон Жаварлаъл Неру университетининг Оммавий ахборот воситалари институтини битирган. Меҳнат фаолиятини “Туркистон” (аввалги “Ёш ленинчи” газетасида бошлаб (1985–89), кейин “Ёш куч” журнали бўлим бошлиғи (1989–1991), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида (1991–1996) ходим, бўлим бошлиғи, халқаро ахборот таҳририяти Бош муҳаррири, Ўзбекистон Миллий матбуот маркази раиси (1996–2003), бир вақтнинг ўзида “Ҳуррият” газетаси Бош муҳарири (2002–2003) вазифаларида фаолият юритган. 2003 йил март ойидан “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси раиси вазифасида ишлаб келмоқда. 1975 йилдан буён мамлакатимиздаги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ҳуррият”, “Моҳият”, “Туркистон”, “Ҳаёт”, “Даракчи” каби кўплаб газеталарда, “Шарқ Юлдузи”, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, “Ёш куч”, “Санам”, “Тафаккур” каби журналларда, телевидение ва радиода мунтазам равишда шеърлари, таржималари, публицистик туркумлари билан қатнашиб келмоқда. “Кузда гуллаган дарахт”, “Оқ тунлар”, “Илинж”, “Сенинг гулларинг”, “Шабнам тераётган қуёш” (1990 йил) каби шеърий тўпламлар муаллифи, “Амир Темур ўгитлари” (1990 йил) китоби ҳаммуаллифи. В.Череванскийнинг “Амир Темур” тарихий қиссасини Хуршид Дўсмуҳаммад билан (1993 йил), Нобел мукофоти лауреати Ж.Стейнбекнинг “Жавоҳир” қиссаси (2000 йил), рус шоири В. Висотскийнинг “Таъқиқланган қўшиқлар” шеърлар тўплами (2006 йил) – таржималари чоп этилган. Ватан, она юрт, инсонийлик, севги ва садоқатни мадҳ этувчи – “Соҳибжамол”, “Сенинг гулларинг”, “Муҳаббатни соғинар баҳор”, “Ўзбекистон”, “Қалбимни элга бердинг”, “Кўнгил”, “Шу қиз доим бор бўлса”, “Ёрнинг жамоли” каби, халқимизга манзур қўшиқлар яратган. Ижодий ва ижтимоий фаолияти туфайли бир неча маротаба “Йилнинг энг яхши журналисти” мукофотига, 4 маротаба “Мустақиллик” кўкрак нишонига муносиб кўрилган, ҳамда “Олий таълим аълочиси” деб эътироф этилган.