Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Иззат Аҳмедов

Иззат Аҳмедов

 

Иззат Аҳмедов 1959 йил 25 сентябрда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. 1987 йил Тошкент Давлат университети филология факультетини тугатган. Матбуот соҳасида иш фаолиятини 1984 йилдан бошлаган. Бир қанча газета ва журналларда фаолият юритган. Жумладан, “Мулоқот” журналида бўлим муҳаррири, катта муҳаррир вазифаларида, “Хабар”, “Моҳият” газеталарида эса бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ҳозирги кунда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида бўлим муҳаррири вазифасида фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси. Иззат Аҳмедовнинг “Буюклар муҳаббати” (2004 й.), “Илоҳий муҳаббат” (2005 й.), “Дунё маликалари” (2012 й.), “Монте Кристонинг сирли хазинаси” (2012 й.), “Харобадан чиққан машҳурлар” (2014 й.),”Машҳурлар кулгуси”(2012 й.), “Уммон остидаги дур” (Ривоятлар лотинча) (2015 й.) каби тўпламлари чоп этилган. Жумладан, инглиз ёзувчиси Агата Кристининг ўнта ҳикоясини таржима қилиб “Ўғирланган миллион доллар” (2012 й.) номи билан нашр эттирган. Машҳур грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг қатор ҳикояларини таржима қилиб “Ҳисларимини қўзғама” номи билан нашрга тайёрламоқда.