Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Раҳмонов Шоҳруҳ

 

Шохрух-Мирзо Раҳмонов - Ўзбекистонлик илк мнемонист. Бутунжаҳон Хотира Чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган...

Раҳмонберди қизи Раъно

Туғилди:

3 феврал 1949 йил

 

Республика журналистлар ва ёзувчилар ижодий уюшмаси аъзоси Рахмонова Раъно (Раъно Раҳмонберди қизи), 1949 йил 3 февралда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани, Шўрахон қишлоғида зиёли оиласида таваллуд топган. 1966 йилда Тўрткўл туманидаги 1-сон Пушкин номли ўрта мактабнинг 11-синфини битириб, туман газетасида мусаҳҳиҳа бўлиб ишлаш билан бирга 1967-73 йилларда ТошДУ (ЎзМУ)нинг журналистика факультетини сиртдан тугатган. 1985 йилгача туман газетасида мусаҳҳиҳа, адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, 1985-95 йилларда Республика хотин-қизлар журнали “Саодат” таҳририятида катта муҳаррир, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Сиҳат саломатлик” журналида масъул котиб, 1995-1999 йилларда Ўзбекистон давлат матбуот қўмитасида етакчи мутахассис, 2001 йилдан ЎзР ВМ ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада 1- тоифали мутахассис, 2004-2006 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида диний-маърифий масалалар бўйича бош мутахассис лавозимларида хизмат қилган. Унинг ижодидан намуналар сифатида публицистика, назм ва наср жанрларида ёзилган “Тола нур” -1994, “Кечир она-ЕР” -1995, “Тирилиш” -1999, “Руҳ манзаралари” -2003 номли китоблари Раъно Раҳмон қизи тахаллуси билан, “Иқрор” номли шеърлар ва ҳикоялар тўплами 2009 йилда Раъно Раҳмонберди қизи имзоси билан нашр этилган.

Раҳмон Искандар

Туғилди:

20 октябр 1937 йил

 

Искандар Раҳмон 1937 йил 20 октябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1955 йили Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги Облиқ қишлоғида ўрта мактабни тугатгач, Тошкент Давлат Тиббиёт Институти (ҳозирги Тошкент Тиббиёт Академияси) нинг даволаш факультетида таҳсил кўрди, 1961-1987 йилларда Қуролли Кучлар сафида ҳарбий шифокор бўлиб хизмат қилди. Дастлабки адабий сабоқларни Ўзбекистон халқ шоири Домла Ғайратий, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров, таниқли адиблардан Ҳабиб Нўъмон, Саида Зуннунова, Носир Фозиловлардан олди. Кейинчалик Ўзбекистон халқ шоирлари: Пўлат Мўмин, Жуманиёз Жабборов, Муҳаммад Юсуф, Анвар Обиджон, Маҳмуд Тоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Назармат билан яқин ижодий ҳамкорликда ишлади, ўзи севган ва ихлос қўйган касби-корига садоқатини оқлади, эл-юрт дуосини олди, мартабасига мартаба қўшилди. Унинг ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги йигирмадан зиёд насрий, назмий тўпламлари - «Меҳрибонлар», «Дардинг билан яшайман, дунё!», «Ўзбекистонлик шифокорлар уруш йилларида», «Оловли гулдаста», «Оқ либосли ҳалоскорлар», «Ҳарбий шифокор хазинаси», «Исми ''Қ'' ҳарфли қариндош», «Асолат юлдузи», «Умр зарварақлари», «Шонли йўл сабоқлари», «Насафлик Дўхтирбобо» каби ҳужжатли қиссалар, ҳикоялар, очерклар чоп этилган. Шунингдек, «Йўллардаги гуллар», «Ўзбекистон аскарларимиз!», «Мард меҳри-Ватан меҳри», «Жоним фидо Ватанга!», «Мардлар қўриқлайди Ватанни!», «Баётларим-қанотларим», «Асра болам ўзингни!», «Болажоним, ҳушёр бўл!», «Ҳарбийча алифбо», «Ватанга қасамёд» номли тўпламлари шеърият мухлислари томонидан илиқ кутиб олинган. Истеъфодаги тиббий хизмат подполковниги, Қуролли Кучлар фаҳрийси, Соғлиқни сақлаш аълочиси, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Раҳмон Шавкат

Туғилди:

12 сентябр 1950 йил

Вафот этди:

2 октябр 1996 йил

 

Шавкат РАҲМОН 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўшда туғилган. Ўрта мактабни тамомлаб, Москвадаги Адабиёт институтида таҳсил олган. Унинг илк шеърий тўплами «Рангин лаҳзалар» номи билан 1978 йилда эълон қилинган. Шундан кейин «Юрак қирралари», «Очиқ кунлар», «Гуллаётган тош», «Ҳулво», «Сайланма» каби шеърий мажмуалари нашр этилган. Шоир тўпламдан тўпламга ўсиб бораркан, сўзнинг бадиий имкониятларини кенгайтиришга интилди. Айни пайтда фикр ва туйғунинг ботиний ҳаракатини ифодалаш усул ва воситаларини топиш мақсадида кутилмаган мажозий образлардан, қиёслардан фойдаланди. Шунингдек, бармоқ вазнининг анъанавий ўлчамларини бузиб, ритм ва оҳангга эркин муносабатда бўлган ҳолда шеърларига самимий туйғулар ва жанговар руҳ сингдиришга ҳаракат қилди. Ш. Раҳмоннинг бетакрор испан шоири Ф. Лоркадан қилган таржималари «Сайланма» ҳолида нашр қилинган. Шоир 1996 йил 2 октябрда оғир хасталикдан сўнг Тошкентда вафот этган.