Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Bag‘dodning qulashi

Bag‘dodning qulashi
Ko‘rganlar, jami:

3017

Janr/bo‘lim:

Badiiy adabiyot, Tarix

Muallif:

Nashr yili:

2017

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

56

Nashriyot:

Qaqnus media

ISBN raqami:

978-9943-4931-2-4

Elektron kitob:

Mavjud emas.
Sotib olish uchun: (90) 959-25-26

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
БАҒДОД - Дажла дарёсининг икки соҳилига жойлашган қадимий шаҳар, 1921 йилдан буён Ироқ давлати пойтахти. Милодий 762 йили аббосий халифалардан Мансур асос солган ва уни «Мадинат ус-салом» (Омонлик шаҳри) деб атаган. У кўп вақт халифалик пойтахти бўлган. Шаҳар салжуқийлар, мўғуллар, туркманлар, эронийлар, узоқ йиллар Усмонлилар қўл остида бўлган. Шаҳарда кўплаб донғи дунёга кетган масжидлар, мадрасалар, дунёдаги биринчи дорилфунун ва обидалар бор, бу ердан улуғ алломалар, машҳур арбоблар етишиб чиққан...
  • Кириш
  • Бағдодга йўл
  • Бу орада Бағдодда
  • Халифа Мустаъсим Биллоҳ Бағдоднинг охирги кунларида
  • Бағдоднинг сўнгги кунларида давлат девонининг ҳолати
  • Бағдоднинг сўнгги кунларид аҳолининг аҳволи
  • Бағдод қамали
  • Халифаликнинг бош вазири Бағдодни қандай қилиб «мудофаа»га тайёрлади
  • Бағдод борган сари мушкулроқ аҳволга тушаётганди
  • Бағдоднинг тўрт кунлик ўққа тутилиши
  • Арафа исмлик канизакнинг ҳалок бўлиши
  • Сўнгги музокаралар
  • Халифа Мустаъсимнинг таслим бўлиши
  • Халифанинг таслим бўлиш шартлари
  • Буюк шаҳар талон-тарож қилишга берилди
  • Халифанинг ўша пайтдаги ҳолати
  • Халифанинг қатл қилиниши
  • Бағдод миллиондан ошиқ мусулмонни йўқотди
  • Мўғулларнинг Бағдод маданиятини йўқ қилиши
  • Бағдоднинг улкан кутубхонаси
  • Бағдоднинг вайрон қилиниши давом этди
  • Бағдод қулаганидан сўнг
  • Фойдаланган адабиётлар

БАҒДОДГА ЙЎЛ

Шубҳасиз, жаҳон тарихидаги муҳим ҳодисалардан бири бу Бағдоднинг қулаши ва Аббосийлар ҳукмронлигининг тугашидир. Буларнинг барчаси сиёсий харитада бутун дунёга ҳукмронлик қилишга даъвогар бўлган янги кучнинг вужудга келиши натижасидир. Бу даҳшатли кучнинг пайдо бўлиши бутун дунёга, хусусан, мусулмон дунёси учун қўрқинчли оқибатлар

келтириб чиқарди. Ҳижрий еттинчи асрда пайдо бўлган ушбу куч мўғуллар давлати эди. Бу давлатнинг ҳукмронлигида мудҳиш қирғинлар сабаб Ерда кўплаб ўзгаришлар юз берди.

Мўғуллар ўз юришларини барча йўналишларда олиб борган бўлсаларда, асосий мақсадларидан бири Аббосийлар халифалигини тугатиш ва Бағдодни забт этиш эди.

Бунга нақ беш йил пухта тайёргарлик кўрилди. Бу йиллар мобайнида Хитойдан Бағдодгача бўлган ўтказувчи йўллар шу даражага етказилгандики, мўғул қўшинлари улардан ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракат қилиш имконига эга бўлди. Шунингдек, оғир қурол-аслаҳаларни ташиш учун махсус аравалар тайёрланди. Мўғул қўшинлари ҳаракат қиладиган йўл яқинидаги барча яйловлар уларнинг отлари учун маҳаллий аҳоли чорваларидан бўшатилди. Қўшин йўлидаги барча стратегик нуқталар - Хитойдан то Ироққача - мўғуллар томонидан алоҳида назоратга олинди. Бундан мақсад асосий қўшиннинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш эди...

...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!