Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2017
Ўзбек (кир)
56
978-9943-4931-2-4
Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг |
БАҒДОДГА ЙЎЛ
Шубҳасиз, жаҳон тарихидаги муҳим ҳодисалардан бири бу Бағдоднинг қулаши ва Аббосийлар ҳукмронлигининг тугашидир. Буларнинг барчаси сиёсий харитада бутун дунёга ҳукмронлик қилишга даъвогар бўлган янги кучнинг вужудга келиши натижасидир. Бу даҳшатли кучнинг пайдо бўлиши бутун дунёга, хусусан, мусулмон дунёси учун қўрқинчли оқибатлар
келтириб чиқарди. Ҳижрий еттинчи асрда пайдо бўлган ушбу куч мўғуллар давлати эди. Бу давлатнинг ҳукмронлигида мудҳиш қирғинлар сабаб Ерда кўплаб ўзгаришлар юз берди.
Мўғуллар ўз юришларини барча йўналишларда олиб борган бўлсаларда, асосий мақсадларидан бири Аббосийлар халифалигини тугатиш ва Бағдодни забт этиш эди.
Бунга нақ беш йил пухта тайёргарлик кўрилди. Бу йиллар мобайнида Хитойдан Бағдодгача бўлган ўтказувчи йўллар шу даражага етказилгандики, мўғул қўшинлари улардан ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракат қилиш имконига эга бўлди. Шунингдек, оғир қурол-аслаҳаларни ташиш учун махсус аравалар тайёрланди. Мўғул қўшинлари ҳаракат қиладиган йўл яқинидаги барча яйловлар уларнинг отлари учун маҳаллий аҳоли чорваларидан бўшатилди. Қўшин йўлидаги барча стратегик нуқталар - Хитойдан то Ироққача - мўғуллар томонидан алоҳида назоратга олинди. Бундан мақсад асосий қўшиннинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш эди...
...