Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin.
Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga etkaziladi. Do‘kon telefoni: +99871 227-12-39

Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Beshbarmoq

Beshbarmoq
Ko‘rganlar, jami:

2465

Janr/bo‘lim:

Pazandalik, Uy va oila

Muallif:

Nashr yili:

2016

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

16

Nashriyot:

Navro‘z

ISBN raqami:

978-9943-383-78-4

Elektron kitob:

Mavjud emas.
Sotib olish uchun: (90) 959-25-26

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
“Бешбармоқ ” китобчаси муалдифнинг шунчаки эрмаги маҳсули эмас. Ҳажми кичкина бўлган ушбу тўплам катта меҳнат натижаси эканини бир варақлашдаёқ илғаш мумкин. Унда ушбу таомнинг тарихи, номланиши-ю тайёрланиши, асрлар давомида қайси халқларнинг дастурхони безаги бўлиб келаётгани ҳақида аниқ манбалар асосида кўплаб маълумотлар келтирилган...
  • Бешбармоқ
  • Этимологияси
  • Талаффуз этилиши
  • Бошқирд ва татар ошхоналарида
  • Қозоқ ошхонасида
  • Қоракалпоқ, нўғой ва туркман ошхоналарида
  • Қирғиз ва ўзбек ошхоналарида
  • Қизиқарли фактлар
  • От гўшти: фойда ва зарарлари ҳақида
  • От гўштининг фойдалари
  • От гўштининг ҳам фойда, ҳам зарари
  • От гўштининг на фойда, на зарари
  • От гўштининг фойда ва зарарлари ҳакида хулоса
  • Қўшимча маълумот:

Этимологияси

Академик, тиббиёт фанлари доктори Иван Лепёхиннинг 1770 йилда, Россиянинг турли вилоятларига саёҳати кундалигида бешбармоқ ҳақида шундай дейилади: «Бишъ Бармакъ, энг яхши бошқирдча таомдир. У „бишъ“ — “беш“ ва „бармакъ“ — “бармоқ” сўзларидан олинган ва от, мол ёки қўй гўшти ҳамда хамирдан ташкил топган. Хамир буғдой, арпа ёки қора буғдойдан тайёрланади. Хамир бўлакларга бўлинади ва устига гўшт қўйилади»7. Таом номининг келиб чиқиши билан боғлиқ бошқа бир тахмин ҳам бор. Масалан, П. С. Назаровнинг айтишича, ундаги хамирлар шундай бўлакларга бўлинадики, уларни беш бармоқ ёрдамида бемалол тановул қилиш имкониятибўлади. Бундан ташқари муаллиф ўзининг қозоқлар тарихи маданияти ва кундалик ҳаётига бағишланган «Қирғиз- Қозоқ ёки Қирғиз-Кайсацк аскарлари ва чўллари тавсифи» (1832 й.) деб номланган уч жилдлик асарида ҳам айни шу таом ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Яъни: “...бешбармоқ майда этиб тўғралган ва ёғ бўлакчалари билан аралаштирилган гўштли машҳур таомдир. Кўчманчилар уни қўлда, беш бармоқлари билан тановул қилганлар.

Машҳур қомусий олим В. И. Далнинг луғатида шундай дейилади: “Бешбармоқ (ёки бишбармак) деб бошқирдлар ва қирғизларда асосан кўй гўштидан пиширилган ва тўғралган таомга нисбатан айтилади. Унга хамир ҳам аралаштиришади ва ҳовучларида истеъмол қилишади...».

М. Фасмернинг рус тилидаги этимологик луғатига кўра: «Бешбармоқ» туркий сўзлардан таржима қилганда («беш» ва «бармақ» сўзларидан олинган) «бешта бармоқ» маъносини англатади — кўчманчилар овқатланиш вақтида ошхона буюмларидан фойдаланишмаган, шу боис бармоқларини ишлатишган.

Н. М. Шанскийнинг этимологик луғатига кўра, ушбу сўз XIX асрда татар тилидан олинган эди.

Бундан ташқари яна бир фикр борки, бу сўз қирғиз тилидан олинган...

...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!