Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
16
978-9943-383-78-4
Мавжуд эмас
Рейтинг |
Этимологияси
Академик, тиббиёт фанлари доктори Иван Лепёхиннинг 1770 йилда, Россиянинг турли вилоятларига саёҳати кундалигида бешбармоқ ҳақида шундай дейилади: «Бишъ Бармакъ, энг яхши бошқирдча таомдир. У „бишъ“ — “беш“ ва „бармакъ“ — “бармоқ” сўзларидан олинган ва от, мол ёки қўй гўшти ҳамда хамирдан ташкил топган. Хамир буғдой, арпа ёки қора буғдойдан тайёрланади. Хамир бўлакларга бўлинади ва устига гўшт қўйилади»7. Таом номининг келиб чиқиши билан боғлиқ бошқа бир тахмин ҳам бор. Масалан, П. С. Назаровнинг айтишича, ундаги хамирлар шундай бўлакларга бўлинадики, уларни беш бармоқ ёрдамида бемалол тановул қилиш имкониятибўлади. Бундан ташқари муаллиф ўзининг қозоқлар тарихи маданияти ва кундалик ҳаётига бағишланган «Қирғиз- Қозоқ ёки Қирғиз-Кайсацк аскарлари ва чўллари тавсифи» (1832 й.) деб номланган уч жилдлик асарида ҳам айни шу таом ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Яъни: “...бешбармоқ майда этиб тўғралган ва ёғ бўлакчалари билан аралаштирилган гўштли машҳур таомдир. Кўчманчилар уни қўлда, беш бармоқлари билан тановул қилганлар.
Машҳур қомусий олим В. И. Далнинг луғатида шундай дейилади: “Бешбармоқ (ёки бишбармак) деб бошқирдлар ва қирғизларда асосан кўй гўштидан пиширилган ва тўғралган таомга нисбатан айтилади. Унга хамир ҳам аралаштиришади ва ҳовучларида истеъмол қилишади...».
М. Фасмернинг рус тилидаги этимологик луғатига кўра: «Бешбармоқ» туркий сўзлардан таржима қилганда («беш» ва «бармақ» сўзларидан олинган) «бешта бармоқ» маъносини англатади — кўчманчилар овқатланиш вақтида ошхона буюмларидан фойдаланишмаган, шу боис бармоқларини ишлатишган.
Н. М. Шанскийнинг этимологик луғатига кўра, ушбу сўз XIX асрда татар тилидан олинган эди.
Бундан ташқари яна бир фикр борки, бу сўз қирғиз тилидан олинган...
...