Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2010
O'zbek (kir)
244
978-9943-330-40-5
9900 so'm
Reyting |
ТАҚДИРИ АЗАЛ
Бутун борлиқ муайян ўлчов ва қонуният асосида яратилган. Оламдаги барча ўзгариш ва ҳодисалар муайяи қонуният асосида юз беради. Худо инсонга ақл ва ихтиёр бериб, ёмонликни яхшилик, очликни сабр, дардни даво, фақирликни меҳнат билан бартараф этишга буюрган.
Агар жоҳил одам жарроҳнинг бемор қорнини ёраётганини кўрса, уни жаллод деб ўйлайди. Бу заҳматнинг остидаги ҳикматни тушунмайди. Шунга ўхшаш, инсоннинг бошига тушган мусибатлар — ўлим, касаллик, очлик, муҳтожлик барчаси остида сизу биз билмаган ҳикматлар яширингандир. Мабодо, касаллик бўлмаганда эди, киши соғлик, хотиржамлик қадрини билмаган бўларди.
Тақдирга ишонган киши бошига тушган мусибатларда ўзини йўқотиб қўймайди, Аллоҳга юкиниб нажот йўлини излайди. Ютуқлар олдида эса эсанкираб қолмайди, димоғини кўтармайди, манмансираб кетмайди.
Тақдирга бўлган ишонч ҳар бир мўмин ва муслимага қатъият, ўз орзу-ниятлари йўлида собитлик, чўчимаслик, фикридан чалғимаслик ва қалбига бошқа йўл билан етиб бўлмайдиган лаззатли ором бахш этади.
...