Kitob qanday o'qiladi?

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Batafsil

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish

Batafsil

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Batafsil

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Batafsil

Sahna ortidagi hangomalar

Sahna ortidagi hangomalar
Ko‘rganlar, jami:

4769

Muallif:

Nashr yili:

2005

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

64

Nashriyot:

Fan

ISBN raqami:

5-648-03248-Х

Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
Parchani o'qing
Elektron kitob
E'tibor bering "Sotib olingan kitoblar qanday o'qiladi?" bo'limi bilan tanishib chiqing!

6000 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Ҳайдар Муҳаммадни яхши танийсиз, унинг шеърларини, ҳикояларини ўқигансиз, саҳна асарларини театр залларида ўтириб томоша қилгансиз, эфирдан янграган қўшиқларини тинглагансиз. Бу навбат, у китобхонларга Ўзбек Миллий академик драма театри етакчи артистларининг саҳна ортидаги ҳангомаларини тақдим этмоқда.
  • Муаллифдан
  • Сиз ҳали хом-бўшсиз
  • Туғма жинни бўлиши мумкин
  • Нега пулингиз кўп?
  • Почапўстин
  • Жомашу билан театрга
  • Поччани уялтирган қайни
  • Уйда ҳам шўрва экан
  • Биттаси хўроз, қолгани жентельмен
  • Артистнинг қурти билан пистаси
  • Соқолнинг тагида билинмайди
  • Раҳмонбердининг палови
  • Аброр аканинг жаҳли чиққанда
  • Кўйлак тескари кийиладиган рол
  • Шукур Бурҳонов нега Отеллони ўйнамаган?
  • Мирзо Улуғбек кўзларида ёш билан
  • Шукур акага сўзи ўтадиган помреж
  • Ёмғиртагида қолган кампир
  • Кулги мазаси
  • Актёрнинг илҳом париси
  • Икки хил ёзув
  • Савоб—жавоб=дуранг
  • Наби ака айтган латифа
  • Ғани Аъзамов — хавфсиз одам
  • Тош...тош...тош
  • Азроилнинг қарз қайтариши
  • Нон пули
  • Қўндоқда теккан
  • Жаннатда ҳам мушук бўларканми?
  • Раҳмат маъносидаги қарғиш
  • Шу ердан Чиғатойга
  • Ўладиган аҳмоқ йўқ
  • Фамилияни ҳам биласизми?
  • Олдин ҳам 63га кирганмидингиз?
  • Райкомга режиссёр топилади
  • Аброр 2
  • Энг катта артист
  • Ғарчли этик кийган бола
  • Ғассол
  • Дўхтир-артист
  • Мен йиғламай ким йиғласин
  • Кундошлик касофати
  • Нафас борми?
  • Ханжар ўрнига қилич
  • Хотинни эркалаш қимматга тушди
  • Ўпишиш учун туғилган кун бақона
  • Ҳангома қаҳрамонлари ҳақида қисқача маълумотлар
  • Маннон Уйғур
  • Миршоҳид Мироқилов
  • Обид Жалилов
  • Аброр Ҳидоятов
  • Сайфи Олимов
  • Шукур Бурҳон
  • Сора Эшонтураева
  • Олим Хўжаев
  • Наби Раҳимов
  • Ғани Аъзамов
  • Жўра Тожиев
  • Тўғон Шукуров
  • Махсум Юсупов
  • Тўйчи Орипов
  • Латиф Файзиев
  • Обид Юнусов
  • Турғун Азизов
  • Тўлқин Тожиев
  • Толиб Каримов
  • Рихсивой Авазов
  • Ҳожиакбар Нурматов
  • Саидкомил Умаров
  • Қаҳрамон Абдураимов
  • Рустам Каримов
  • Шоҳида Исмоилова
  • Гулчеҳра Иброҳимбекова
  • Абдураим Абдуваҳҳобов
  • Ботир Муҳаммаджонов
  • Ўзбек Миллий академик драма театрида 1918-2004 йиллар мобайнида саҳналаштирилган спектакллар рўйхати

Муаллифдан

Ўзбек Миллий академик драма театрида адабий бўлим бошлиғи бўлиб қарийб 20 йил ишлаган давримда актёрларнинг саҳна ортида — ҳаётда ҳангома талаб гапларини кўп эшитганман, ўқиганман. Адиблик ҳунари тақозоси билан бўлса керак, эшитганларимни ён дафтаримга ёзиб борардим. Ҳар бир касбнинг ўз ҳикмати бўлади; деҳқон экин эккан даласига қараб-қараб қўйса, адиб ёзган асарларига, айниқса, ён дафтарига бот-бот қарайди. Ён дафтаримни варақлаб кўрсам, боз устига хотира сандиғимни кавласам, жуда кўп ҳангомалар ёзиб қўйган эканман. Шу ёзиб қўйганларимга бадиий ишлов бериб нашрга тайёрладим. Албатта, бу рисолада келтирилган ҳазиллар баъзи одамларнинг билганларига тўғри келмаслиги табиий; чунки мен эшитганни у бошқача эшитган бўлиши мумкин, бунинг устига қўлингиздаги бадиий асар, ҳужжатли нарсалар эмас.

Ҳар қандай ишга қўл урганда инсонда ният бўлади; ният холис бўлса, иш хайрлик дейдилар. Менинг ниятим актерларнинг ўзаро ҳазилларини шунчаки кулги туғдириш учунгина эмас, балки санъаткорларимизнинг феъл-атворидаги олижаноблик, самимият, топқирлик ва ҳозиржавобликни намойиш этиш бўлди. Агар бу ниятим санъаткорларимиз суратларини бир қадар акс эттиролса, мамнун бўлардим...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!