Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
Архитектура, қурилиш, чизмалар, Қишлоқ хўжалиги, Ўқув ва методик қўлланмалар, Ҳайкалтарошлик
2016
Ўзбек (кир)
300
978-9943-11-312-1
Рейтинг |
Дарсликда Ландшафтли қурилиш фанининг назарий қисми бўйича маърузалар ўтказиш бўйича тавсиялар келтирилган. Дарсликдаги маълумотлар фаннинг барча назарий аспектларини қамраб олган.
Дарсликда ландшафт ҳақида тушунча, ер шарининг ландшафтли муҳити, унинг морфологияси, структураси ва ландшафт компонентлари ва уларни юзага келтирувчи омиллар, ландшафт компонентларини геологик структураси, иқлим, гидросфера ва эдафик омилларни ландшафт шакллантирувчи роли, ўрмон ландшафти ва унинг рекреацион аҳамияти, ўсимлик ва хайвонот дунёсининг ландшафтдаги роли каби маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари дарсликда ландшафтли қурилиш тарихи, замонавий ландшафтшунослик, унинг анъаналари, ландшафтли қурилишида дарахтлар ва буталар композицияси, ландшафт композицияси воситалари, пейзаж композицияси, ландшафт объектларини лойиҳалаштириш, уларни лойиҳа олди баҳолаш, шаҳарсозликда ландшафтли қурилиш, сув хавзалари ва йўл чеккаларида ландшафтли муҳит шакллантириш каби ландшафтли қурилиш фанининг муҳим жиҳатлари очиб берилган.
Ушбу дарслик Республикамиз қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари ва коллежларининг ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш, архитектура-қурилиш ва биология йўналишлари талабалари ҳамда ўрмон хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш-ободончилик мутахассислари учун мўлжалланган.