Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Бир дарднинг ўн давоси 2-китоб

Бир дарднинг ўн давоси 2-китоб
Кўрганлар, жами:

7617

Нашр йили:

2016

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

54

ISBN рақами:

978-9943-992-57-3

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

6000 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
Ҳар гал дард Ер юзига туширилганда унинг ёнида ўнта шифоси ҳам бирга туширилар экан. Шунинг биттаси ҳаром, қолган тўққизтаси ҳалол даво бўлар экан. Афсуски, бандалар кўп ҳалоли турганда кўпинча ҳаром шифони танлар эканлар. Ушбу туркум китобларимизда дардлар ва уларнинг шифолари ҳақида маълумотлар бериб боришга ҳаракат қиламиз. Ўйлаймизки, китоб сиз азизларга манзур бўлади ва дардингизга шифо топишингизда яқиндан кўмакчига айланади.
  • Абсанс – бу кичик эпилепсиями
  • Эпилепсия – тутқаноқ касаллигими
  • Абсанс қайси ёшда кўп учрайди
  • Мураккаб абсанслар
  • Эпилептик статусда тез ёрдам босқичлари
  • Боланинг таомномасига эътибор
  • Боғча ва мактаб
  • Спорт ва жамият
  • Телевизор ва компьютернинг таъсири
  • Фаол ҳаёт ва иш жараёни
  • Уй-рўзғор юмушлари ва бошқа тадбирлар
  • Ойпарастлар ой билан гаплашадими
  • Ойпарастларга маслаҳатлар
  • Гипоталамик синдром сабабини аниқлаш осон эмас
  • Кўзлар учун машқлар
  • Кўзлар учун машқлар қандай ёрдам беради
  • Ҳаётий кучни тиклаш учун
  • Кўриш қобилиятини яхшилаш учун
  • Бўшаштирувчи пальминг
  • А витамини нима учун керак
  • В гуруҳли витамин нима учун керак
  • С витамини нима учун керак
  • Кўзнинг ёшлари – шифо томчилари
  • Ҳимоячи кўз ёшлар
  • Бу қизиқ
  • Билиб қўйган яхши
  • Кўз ёш нега шўр
  • Нега йиғлаймиз
  • Кўз ёшлари даволайди
  • Ёшли косметика
  • Эркаклар нега кам йиғлайди
  • Гингивитда биринчи ёрдам
  • Оғиз нега қурийди
  • Ҳазмни яхшилаш йўллари
  • Сколиоз ҳақида ҳақиқатлар
  • Сколиоз қандай касаллик
  • Унинг турлари, сабаблари
  • Идиопатик сколиоз кўпроқ кимларда учрайди
  • Болаларда сколиоз аломатлари
  • Сабабсиз пайдо бўлган сколиозни ташхислаш
  • Касалликни даволаш
  • “Доктор, менда умуртқа чурраси бор!”
  • Ўт пуфагида полип топилса...
  • Полипларнинг қандай турлари бор
  • Ўт пуфаги полипларининг белгилари
  • Ўт пуфаги полипларининг хавфи нимада
  • Касалликка ташхис қўйиш
  • УТТ текширувига тайёрланамиз
  • Ўт пуфаги полипларини даволаш
  • Жарроҳлик амалиётини қўллаш
  • Операциядан кейин...
  • Бачадон бўйинчаси полиплари
  • Касалликнинг белгилари қандай
  • Полип ва ҳомиладорлик
  • Давоси қандай
  • Аёллар шифокорига саволлар
  • Гижжалар ҳақида
  • Қорамол солитёри билан кимлар касалланади
  • Лямблия соч тўкилишига сабаб бўлиши мумкинми
  • Острица – майда гижжалар тинч ухлашга қўйишмайди
  • Бруцеллёзнинг ҳомилага зарари бор
  • Тасбеҳ ташлаш – бўғимлар қотиб қолишининг олдини олади
  • Қўл увишишининг сабаби нимада
  • Оёқдаги қадоқ – хавотирга арзийди
  • Даво чоралари
  • Ясситовонлик 3 ёшгача табиий ҳол ҳисобланади
  • Тизза оғриғини босиш учун...
  • Артрозга қарши машқлар
  • Қўл-оёқ нега шишади
  • Қон миқдори қанча
  • Учуқ тошса...
  • Учуқ тошган беморга қандай муолажаларни буюрса бўлади
  • Полиомелит хавфидан огоҳ бўлинг
  • Касалликнинг яширин даври
  • Полиомиелит тозаликдан қочади
  • Эмлаш – кучли ҳимоя
  • Организмнинг вакцинага жавоби
  • Вакцина қандай “ишлайди”
  • Хиб-вакцина ёки гемофил таёқча ҳақида
  • Қизамиқ, қизилча ва паротит (тепки)га қарши эмлаш
  • Қизамиқ ҳақида
  • Қизилча ҳақида
  • Қизилча ҳомиладорлар учун хавфли
  • Эпидемик паротит (тепки)
  • Ҳимоя воситалари
  • Эмлаш муолажасидан кейин
  • Зўрайишларнинг олдини олиш мумкин
  • Скипинг: сакраб-сакраб озамиз
  • Қай бири маъқул
  • Машқлардан олдин...
  • Озиш учун машқлар
  • Фойдаланилган адабиётлар

АБСАНС – БУ КИЧИК ЭПИЛЕПСИЯМИ?

“Аbsence” французчадан олинган бўлиб, “йўқ бўлмоқ, йўқолмоқ” деган маънони англатади. Гўёки беморнинг онги қисқа вақтга “ўғирланади”, “олиб қўйилади ва яна қайтариб берилади”. Бу ҳолатни баъзи парапсихологлар ва уфологлар бошқа сайёраликларнинг иши деб ҳам ҳисоблашади. Гўёки улар ерда яшайдиганлар психологиясини ўрганиш учун одамларнинг онгини қисқа вақтга ўғирлашади.

Абсанс – ҳушнинг жуда қисқа вақт (20-30 сония) йўқолиши билан намоён бўладиган эпилептик хуруждир. Абсанслар тутқаноқ хуружларисиз намоён бўлади ва жуда қисқа давом этади. Абсанслар қисқа вақт давом этганлиги учун ҳам уни врачлар “эпилепсиянинг кичик тури” деб аташган. Бироқ абсанс – эпилепсиянинг кичик тури эмас. “Кичик эпилепсия” деган атама ҳозирда қўлланилмайди. Абсанс – эпилепсиянинг енгил кечадиган алоҳида тури бўлиб, баъзида муттасил даволашни талаб қилмайди.

Абсанслар фақат болаларда учрайдиган касаллик. Катта ёшдагиларда абсанс кузатилмайди ёки шунга ўхшаш ҳолатлар бўлиб туради. Бироқ булар абсанс эмас. Абсанслар болалик ва ўсмирлик даврида жуда кўп учраса-да, уларнинг деярли ҳаммаси балоғат ёшига етмасдан ўтиб кетади. Шунинг учун ҳам катталарда абсанслар учрамайди. Масалан, “болалар абсанс эпилепсияси”, “ювенил миоклоник эпилепсия”да прогноз натижаси яхши. Бундай беморларнинг деярли 90 фоизи бутунлай тузалиб кетишади.

...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Бир дарднинг ун давоси 2-китоб