Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
1988
Ўзбек (кир)
208
5-645-00218-0
9200 сўм
Рейтинг |
Ушбу дарслик «Умумий физика курси»нинг қайта ишланган ва амалдаги программага мослаб ўзгартирилган иккинчи томи бўлиб, унда физиканинг «Электростатика», «Ўзгармас электр ток», «Электромагне¬тизм», «Тебранишлар ва тўлқинлар» бўлимлари баён этилган.
Дарслик олий ўқув юртларининг инженер-техник ихтисоси бўйича ўқувчи студентлари учун мўлжалланган.
ВАКУУМДАГИ ЭЛЕКТР МАЙДОН
1-§. Электр заряд ваунингсақланиш қонуни
Бир-бирига ишқаланиши натижасида жисмларнинг электрланишиникўп кузатгансиз. Масалан, гилам ёки линолеум тўшалган хонада бироз юриб, сўнг бирор металл жисмга қўлингизни теккизсангиз, бехосдан титрайсиз. Бундан ташқари, ишқаланувчи синтетик материалларнинг турли қисмлари бир-бирига тегиши натижасида вужудга келадиган учқунларни кузатиш мумкин. Бу ҳодисаларга сабаб ишқаланаётган жисмларнинг зарядланишива бу зарядларнинг ўзаро таъсирлашувидир.
Жисмларда зарядлар мавжуд эдими ёки улар ишқаланиш натижасида пайдо бўлдими?
Маълумки, атомлар мусбат зарядланган ядро ва ядро атрофида берк орбиталар бўйича айланадиган электронлардан иборат. Зарядланмаган жисм атомларида электронларнинг манфий зарядлари йиғиндиси ядронинг мусбат зарядига тенг. Бундай жисмларни электронейтралжисмлар деб аталади. Агар бирор таъсир натижасида электронейтраллик бузилса, бундай жисм зарядланган бўлади.
...