Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Ҳаёт – буюк муаллим

Ҳаёт – буюк муаллим
Кўрганлар, жами:

2747

Жанр/бўлим:

Бадиий адабиёт

Нашр йили:

2014

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

176

Нашриёт:

Адиб

ISBN рақами:

978-9943-4165-6-7

Парчани ўқинг
Электрон китоб (1,7Mb) :

4200 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Китоб муаллифи педагогика фанлари доктори, профессор Омилжон Аҳмаджонов мазмунли кечган умри ва илмий-педагогик фаолияти давомида эшитган, кўрган, ўзи иштирок этган қизиқарли воқеалар ҳамда замондош алломаларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади. У бўлиб ўтган воқеаларга ўз муносабатини баён этиш орқали ёш авлодни миллатимиз учун буюк неъмат ҳисобланмиш Мустақилликнинг қадрига етишга, у туфайли эришган барча моддий ва маънавий бойликларимизни кўз қорачиғидай асрашга даъват этади. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

  • Умарали Норматов. Ибрат йўли
  • Китобнинг яратилиши ҳақида
  • Болаликни ёд этиб
  • Талабалик – беғуборлик
  • Ядро физикаси соҳасида халқаро ҳамкорлик
  • Завқли меҳнат қувончлари ва изтироблари
  • Забардаст олимлар билан ҳамкорлик
  • Ўқитиш самарадорлигини ошириш йўлида
  • Тўсиқларни енгиб ўтиш
  • Шодликлар ва ташвишлар
  • Ҳамкасбларимдан миннатдорман
  • Ҳаёт уммонидан терилган дурлар
  • Қизларим, сизга айтар гапим бор
  • Шукрона
  • Сўнгсўз

ИБРАТ ЙЎЛИ

Ҳар бир оиланинг олис-олисларга бориб тақаладиган ўз шажараси, тарихи бор. Ҳар бир оиланинг тарихи ўзича бир ибрат, авлодлар учун бебаҳо сабоқ. Ушбу китоб мутолааси чоғида шу ҳақиқатга яна бир карра амин бўлдим. Омилжон кўпни кўрган, имон-эътиқодли, суҳбатижон инсон, замонамизнинг етук зиёлиларидан. Ўзи физика соҳасида таниқли олим, Политехника институтининг (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) профессори бўлса-да, бадиий адабиётга ихлоси баланд, адабиёт янгиликларидан ҳамиша хабардор. Қолаверса, болалик йиллари Бешёғочда ўтган, унинг оиласи машҳур шоир Ғафур Ғулом билан қўшни бўлган. Ушбу китобда Омилжоннинг ҳаёти мобайнида кечирган энг таъсирли, ибратли воқеалар, ёрқин хотиралар қаламга олинган; бобокалонлари, табаррук ота-оналари, бу оиладан етишиб чиққан қатор фан докторлари, номзодлари, раҳбар ходимлар – қалбларда ифтихор туйғусини аланга олдиради. Муаллиф ўзининг болалик, талабалик йиллари, сўнг илм-фан, олий ўқув даргоҳида педагогик фаолияти, ўша кезлардаги вазият, мураккаб шароит ҳақида бор ҳақиқатни қоғозга туширади. Табаррук устозлари номини эҳтиром билан тилга олади, ҳамкасблари орасидаги баҳс-мунозаралар, ўз даврининг забардаст физик-олимлари академик И.К.Кикоин ва академик Улуғбек Ғуломов билан мулоқотлари ифодаси ғоят мароқли чиққан.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Хаёт – буюк муаллим