Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2014
Ўзбек (кир)
148
978-9943-4499-5-4
8200 сўм
Рейтинг |
СЎЗБОШИ
Ҳикматли сўзлар... Асрлар ғилдираги остида эзғиланса-да, яна ўзгача бўй кўрсатиб, одамларга наф улашадиган иборалар... Шундай эмасми?!
Бу сўзларни ўқиб-уққан кишини ким дейиш мумкин? Шахсан мен донишмандлар дердим. Негаки, улуғ донишмандларнинг олтинга тенг бундай фикрларини ўқиб, тушуниб, ундан наф олиш ҳам улкан билим ва тафаккур талаб қилади.
Мазкур китобда ўтмишда яшаб ўтган буюк даҳоларнинг ёзиб қолдирган сўзлари-ю насиҳатлари жамланган экан, сиз азизларнинг ҳам ҳаёт йўлингизда асқотса, ажаб эмас. Зеро, ҳамма даврда бирдай жаранглаган фикр асло ўлмайди.
Замонамизда яшаётган бир олим акамиз: "Биз эртага имкониятлардан фойдаланмаганимиз учун жавоб берамиз", деганида ниҳоятда ҳақ эди. Дарҳақиқат, имкониятлардан вақтида фойдалана билиш-да доноликдир. Умид қиламизки, қўлингиздаги "Ҳикматлар хазинаси" ҳам ўз ўқувчилари учун катта бир имконият бўлиб хизмат қилади.
Зуҳра Ҳамдамова