Рейтинг |
Журналимизнинг навбатдаги сонида юртимиз кутубхоналаридаги ҳолат, китоб ўқиш ва китобхонлик фаолиятини янада кенгайтириш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларни ўз ичига олган кизикарли, долзарб мақолаларни ўқишингиз мумкин. Хусусан, жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Термиз шаҳрида «Central Asia - 2018: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» XII халкаро конференция ҳақида батафсил маълумотга эга бўласиз. Бундан ташкари, ушбу сонда В.И. Вернадский номидаги Украина Миллий кутубхонаси бош директори, Украина Фанлар академиясининг аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Владимир Попикнинг бу йил 100 йиллиги нишонлаётган Украина Миллий кутубхонаси ҳақидаги маколасини, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, техника фанлари доктори Марат Раҳматуллаевнинг АҚШ кутубхоналари ва у ердаги илғор тажрибалар ҳақидаги мақоласи алоҳида аҳамиятга эга. Таникли турк адабиётшуноси, Отатурк университетининг адабиёт факультети доценти, филология фанлари доктори Хусайн Байдемирнинг «Девону луғотит-турк-туркий халклар мероси» деб номланган маколасида нодир меросимизнинг Истанбулдаги ягона нусхаси ҳақида батафсил маълумот берилган.