Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2005
Ўзбек (кир)
384
Рейтинг |
Китобнинг асосий мақсади Марказий Осиё халқлари, жумладан, ўзбек халқининг бой ва кўп қиррали маданияти дурдоналари билан халқимизни таништириш, баҳраманд этиш. Китобда келтирилган шахслар ҳақидаги кўп маълумотлар ноёб. Уларни топиш учун араб, форс ва эски ўзбек ёзувидаги қўлёзма манбаларни қидириш ва уларни ўқий билиш керак. Айрим биз маълумот берган олим, адиб ва хаттотлар ҳақида адабиётлар ҳам мавжуд, лекин улар кейинги 100 йилдан буёғида ўзбек, рус, тожик ва Ғарбий Оврўпа тилларида кам нусхаларда босилган, ҳозир нодир асарлар қаторида турли кутубхоналарда сақланмоқда. Буларни топиш ва танишиш амри маҳол. «Марказий Осиёда Ислом маданияти» китобини қўлга олган одам ундан VIII асрдан XX асргача 1200 йил давр ичида шу минтақада ҳукм сурган подшоҳликлар, шу ерда яшаган диний ва фан олимлари, адиб ва шоирлар, хаттотлар ҳақида қисқа маълумотлар олади. Агар улар ҳақида бирор илмий иш қилмоқчи бўлса, китобда улар ҳақида маълумотлар берувчи манба ва адабиётлар, асарлари дунёнинг қайси кутубхонасида мавжудлиги кўрсатиб қўйилган. Марказий Осиёнинг қадимги йирик шаҳарларида яшаётган шахс ўз шаҳридаги Ислом обидалари ҳақида маълумот олмоқчи бўлса, ушбу китобдан топади.