Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2013
Ўзбек (кир)
64
978-9943-395-90-9
6400 сўм
Рейтинг |
Паррандаларнинг биологик хусусияти
Паррандачилик чорвачиликнинг сердаромад, серпушт ва тез етилувчан тармоғи ҳисобланади. У халқимизга кўплаб сифатли парҳез таом – тухум ва парранда гўшти етказиб беришда катта аҳамиятга эга. Айниқса, товуқ, ўрдак, ғоз ва куркачилик билан шуғулланувчи тармоқлари қишлоқ хўжалик паррандачилигининг асосий ва етук соҳаси ҳисобланади. Улардан қисқа вақт ичида кўп миқдорда мазали гўшт олинади. Парранда гўшти тез ҳазм бўлиш хусусиятига кўра барча турдаги чорва моллари гўштидан устун туради. Таркиби ҳар хил кимёвий элементларга бой. Жумладан, 2 ойлик жўжа гўштида 20% га яқин оқсил, 10-12% ёғ бўлади. Тухумида 13% оқсил, 11% ёғ, 1% минерал моддалар ва витаминлар комплекси кузатилади. Тўйимлилиги жиҳатидан 10 дона товуқ тухуми 0,8 кг мол гўштига тўғри келади. Тухум таркибида 85% га яқин сув бўлиб, қолгани соф оқсил, витамин ва ферментлардан иборат. Тухумнинг сариқ моддасида 52% сув, 32% ёғ ва 16% га яқин оқсил бўлади.
...