2015
Ўзбек (кир)
400
978-9943-27-547-8
Рейтинг |
Ривоятларга кўра, аёл қалбининг туб-тубида оппоқ кабутар ва бир кўлвор илон бўлар экан. Агар аёл меҳр-муҳаббат, ҳурмат, эъзоз кўриб яшаса, кабутар қанотларини қоқиб турар, илон эса кулча бўлиб ётаверар экан. Аммо аёл ноҳақ хўрланса, зулм ва зўрликдан оёқости бўлса, илон бош кўтариб, аёл қалбидаги нафрат ва қасос ҳисси енгиб бўлмас кучга айланади.
З.Машарипованинг драматик воқеаларга бой навбатдаги асарида ўта тарбияли, хокисор аёл эрининг калтакларига, ҳақоратларига чидай олмай, охири ажрашиб кетади. Аммо ўзи ҳақидаги бўҳтонни эшитган Гулҳаё ажрашиб ҳам эридан қутулмаслигини билгач, қўлига болта олиб, эрини ўлдиргани боради...
Дарҳақиқат, инсон баъзан ҳаёти давомида ўта чигал, мураккаб вазиятларга тушиб қолади ва шундай аҳволга тушишига сабабчи бўлганларга нисбатан қалбидаги қасос ҳисси уни беихтиёр жиноятга етаклайди.
Жиноят содир этишдан эса инсонни фақат бир нарса – ёшлигида берилган тўғри тарбиягина асраб қолади...