Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39


Қўй ва эчки боқиш сирлари

Қўй ва эчки боқиш сирлари
Кўрганлар, жами:

4070

Нашр йили:

2013

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

66

Нашриёт:

Мериюс

ISBN рақами:

978-9943-395-91-6

Ўзбекистонда эмасмисиз? Унда, китобга тўлов қилиш учун Kitob.Ruга ўтинг!
Электрон китоб (1,9Mb) :

3300 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
Ушбу қўлланмада қўй ва эчкиларни парваришлаш, улар маҳсулотларини етиштириш бўйича муҳим маълумотлар берилган. Қўлланма кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

ҚЎЙЛАРНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТИ

Қўйларнинг энг муҳим биологик хусусиятларидан бири яйловлардаги ўт-ўланни яхши ўзлаштиришидир. Боши чўзиқ, ҳаракатчан ва лаби юпқа, тишлари қия жойлашган бўлганлиги учун улар жуда паст бўйли ўтларни, ҳатто ердаги ўсимлик барглари ва бошоқларини ҳам бемалол ея олади.

Қўйлар ҳаракатчанлиги ва узоқ масофаларга бора олиши, хилма-хил ўт-ўланни танламасдан бемалол еяверганлиги ва чидамлилиги билан бошқа турдаги чорва молларидан устун туради. Ҳосилдорлиги жуда паст бўлган яйловларда бошқа ҳайвонлар ярим оч қолганида ҳам қўйлар ўз озиғини бемалол топиб ейди ва қорнини тўйдиришга ҳаракат қилади. Думбали ва узун думли қўйлар шу думба ва дум органларида кўп миқдорда ёғ тўплайди, бинобарин улар қуруқ ва иссиқ иқлим шароитида ўзини яхши сезади. Шу билан бирга уларнинг ёғи инсон учун энг қимматли ва лаззатли озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Куй ва эчки бокиш сирлари