Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2012
Ўзбек (кир)
664
978-9943-363-63-3
19900 сўм
Рейтинг |
Республикамизда юртимиз равнақи ва келажаги йўлида изчиллик билан олиб борилаётган турли соҳалардаги ислоҳотлар, янгиланишлар жараёни, соғлиқни сақлаш тизимини ҳам четлаб ўтмади. Бу соҳага давлатимиз раҳбарияти томонидан бўлаётган катта эътибор, саломатликни сақлаш тизимида янги дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва уларни ҳаётга тадбиқ этилишини таъминламоқда. Шу жараёнда, соғлиқни сақлаш тизимида ташкил этилган тиббиётнинг турли соҳалари республика илмий-амалий марказлари, республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази ва унинг вилоятлар, туманлардаги филиаллари, энг муҳими аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишдек юксак вазифа юклатилган қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), тез ёрдам шахобчалари ва оилавий поликлиникалар ўз фаолиятларини тинимсиз равишда такомиллаштириб бормоқда. Бу ўринда, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи омилларини тарғиб этиш, уларнинг саломатлигини авайлаб-асраш йўлида ўзларининг ҳам четда турмаслигига эришиш ва тиббиёт соҳасидаги билимларини янада ошириш катта аҳамият касб этади. Ушбу китоб, турмушимизда кўп учрайдиган касалликларга бағишланган бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, намоён бўлишидаги белгилар, тарқалиши ёки юқиши сабаблари, касаллик юзага келганда қайси шифокорга мурожаат этиш ва уни аниқлашда қандай текширувлар бажарилиши кераклиги хақида маълумотлар беради. Қўлланма тушунарли, оммабоп ва фойдали бўлиши учун, бўлимлар тузилиши соддалаштирилган, ундаги кўпёқлама ахборотлар, турли нашрларда учрайдиган, халқона табобатда қўлланиладиган маълумотлар билан биргаликда тўпланиб, бир тизимга солинди. Ушбу китоб кенг китобхон оммасига мўлжалланган.
Сўз боши ўрнида
ЮРАК ВА ҚОН ТОМИР КА САЛЛИКЛАРИ
ОВҚАТҲАЗМ ҚИЛИШАЪЗОЛАРИ
КАСАЛЛИКЛАРИ
АСАБ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ
МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ ВА ЭНДОКРИН АЪЗОЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ
ТАЯЧ-ҲАРАКАТ АППАРАТИ КАСАЛЛИКЛАРИ
БУЙРАК ВА СИЙДИК ЧИҚАРУВЧИ ЙЎЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ
ҚУЛОҚ, ТОМОҚ ВА БУРУН АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ
КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ
АЁЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ
ЮҚУМЛИ КА САЛЛИКЛАР
ТЕРИ ВА ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ
ЭРКАКЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ
БОШҚА КАСАЛЛИКЛАР ВА ОҒРИҚЛИ ҲОЛАТЛАР
САЛЛОМАТЛИК ДАРАЖАСИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯХШИЛАШ
ГЕПАТИТ (САРИҚ)
Гепатит — жигарнинг ўткир ва сурункали шамоллаш касаллиги. Ўткир гепатитни вируслар, ичак касалликларининг бошқа қўзғатувчилари, заҳарли моддалар, оқ қурбақасалла ёки бужур замбуруғлар келтириб чиқариши мумкин. Баъзан радиацион заҳарланиш, алкоголь истеъмол қилиш ва бошқа сабаблар оқибатида ривожланади. Чунки жигарнинг ўткир ва сурункали касалланишининг сабаби вирусдир. Ўткир вирусли гепатитни турли вируслар келтириб чиқаради. Вирусли гепатитнинг А, В, С, Д, Е ва О лари мавжуд.
• А ва Е гепатит билан (эпидемик гепатит) вирус билан зарарланган сув ёки озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганда ва касал одам билан муносабатда бўлгандан кейин шахсий гигиена қоидасига риоя қилинмаганда касалланади. Тўғри, ўз вақтида бошланган муолажада касаллик деярли беиз йўқолиб кетади, айни вақтда В ва айниқса С вирусдан келиб чиққан гепатитлар кўпинча сурункалига ўтиб қолиб, жигар цир-розига олиб келади.
• В,С,Д ва О (зардобли) гепатит билан касалланган қоннинг озгина миқдори соғлом одам қонига тушиб қолганда — жароҳатланган тери шиллиқ пардалар орқали заҳарланадилар (тиббий уколлар, жинсий алоқа ва ҳоказо).
• Энг кўп учрайдиганлари А, В ва С гепатитларидир. Сурункали гепатитлар — яллиғланиш дистрофик тусдаги жигар касаллиги бўлиб, 6 ойдан кўпроққа чўзилади. Энг кўп учрайдигани ўткир вирусли В ва С гепатитлар, ўтнинг турғунлашиб қолиши, гоҳ-гоҳ — алкоголгизм, кимёвий ва тиббий дорилар (хлороформ, қўрғошин бирикмалари, триниторатолуол, Атофан, Аминазин, Изониазид, Метилдопа ва ҳоказо билан заҳарланишлар, сурункали юқумли касалликлар сил, бруцеллёз ва ҳоказолар) сабабли юзага келади.
• А ўткир вирусли гепатитда инкубацион (яширин) давр 15 дан 45 кунгача, В ва С гепатитда — 6 ой ва ундан ортиққа чўзилади. Инкубацион даврдан кейин сариқолди (1—2 ҳафта), сўнг сариқ, ундан кейин эса бошқа ҳодисалар ва соғайиш даври келади.
БЕЛГИЛАРИ
Сариқолди даври
• Аксар ҳолларда гриппга ўхшаш шаклда бўлади, ҳарорат кўтарилади, бош оғрийди, бўғимлар қақшайди, йўтал тутиб, бурун оқади.
• Кам ҳолларда гепатитнинг ичак шакли учрайди, айни вақтда иссиқ кўтарилиб, кўнгил айнийди, қайт келади, ич кетади ва ўнг қобирға ости тортиб оғрийди.
Сариқ даври
• Пешоб тобора тўқ тус олаверади (аччиқ дамланган чойга ўхшаб), нажас эса рангини йўқотади (оқ ёки сариқ лойга ўхшаш).
• Тери ва кўз оқи сариқ рангга бўялади.
• Тана ҳарорати мўътадиллик даражасигача пасаяди.
• Умумий аҳвол анча ёмонлашади.
• Кўнгил айниш, иштаҳа йўқлиги, кескин ҳолсизлик безовта қилади.
• Бурундан қон кетиши, тери остига қон қуйилиши мумкин, тери қичишади, кўплаб беморлар қаттиқ тажанг бўлиб қолади, уйқуси қочади.
Сариқ даври яхши деганда икки ҳафтагача чўзилиши мумкин, аммо 1—1,5 ойгача ҳам давом этиши кузатилади. Ҳозирги вақтда гепатитнинг сариқсиз шакли тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Қолдиқли ҳодисалар 2—3 ҳафтадан бир неча ойгача чўзилиши мумкин. Тўла соғайиш бирданига бошланмайди: аввал кайфият яхшиланади, кейин қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари ўз ҳолига келади, жигар фаолияти сал кейинроқ тикланади. Гоҳо ўткир гепатитнинг оғир шакллари сурункасига, кейин эса жигар циррозига ўтиб кетади. Жигар етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Сурункали гепатитда муттасил симиллаган оғриқ сезилади, ёки ўнг қобирға ости зилдай бўлади, жигар бир зайлда катталашиб боради. Иштаҳа одатда суст, кекириш безовта қилади, кўнгил беҳузур бўлади, ёққа тоқати бўлмайди, алкоголь ёқмайди, қорин шишиб, қулдирайди, умумий ҳолсизлик, кўп терлаш қийнайди. Оз-моз сариқ бўлади, тери қичишади ва аҳён-аҳёнда ҳарорат озгина кўтарилади.
Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Гепатитнинг дастлабки аломатларидаёқ шифокорга мурожаат қилиш керак, чунки бу касалликнинг энг енгил шакли ҳам асоратга олиб келиши ва сурункали шаклга ўтиши мумкин.
Гепатит юқумли касаллик, шу боис зудлик билан шифокорни уйга чақириш мақсадга мувофиқ.