Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
278
978-9943-4602-2-5
11100 сўм
Рейтинг |
Ушбу китобимни қувончу-ғамларини, ғалаба нашидалари-ю, мағлубият изтиробларини мен билан баҳам кўрган, ҳаётларининг энг ажойиб дамларини тенг бўлишган дўстларимга бағишлайман.
Шунингдек биз билан бирга шуғулланиб муайян тажриба тўплаган ва эришган муваффақияту-ютуқларимиздан қувонган ошналаримга, ўзимнинг барча ғойибона дўстларимга ва маслакдошларимга, руҳан менга яқин бўлган инсонларга, адашиб мени суперақлли ёки гипертентак деб ҳисоблайдиган барча китобхонларимга бағишлайман.
Сиз нимагаки киришманг, исталган фаолият турида ё мағлубият азоби-ю, бесамар меҳнатга эга бўласиз ёки муваффақият нашидасини суришга эришасиз.
Ҳаммамиз ҳам ҳаётда бир хил қозон-товоқдан фойдаланамиз. Ҳаммамиз ҳам бир хилдаги масаллиқ ва маҳсулотга эгамиз. Лекин агар турли хил инсонлар мисолида кўрадиган бўлсак, улар бир хилдаги масаллиқлардан юзлаб, умуман бир-бирига ўхшамаган таомлар тайёрлашади. Кимдир пишириш усули аллақачон ёд бўлиб кетган оддийгина бўтқани пишириб, тухум қовуриб қўя қолади. Кимдир эса ижод қилади, ўзидан нимадир қўшади, ихтиро қилади...
Ихтирочилик дегани ўзи нима? Ихтирочи ким? Ихтирочи бу “иложи йўқ” деган гапни тушунмайдиган одам. Улар кўпинча ўз ихтиролари, қандайдир илмий муассасаларнинг мутахассислари томондан деярли иложи йўқ, деб топилганидан бехабар бўладилар.
....