Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Зули дарахти

Зули дарахти
Кўрганлар, жами:

3630

Жанр/бўлим:

Бадиий адабиёт

Муаллиф:

Нашр йили:

2005

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

32

ISBN рақами:

5-633-01788-9

Парчани ўқинг
Электрон китоб (1Mb) :

2800 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Зули дарахти - бу қандай дарахт, Зулмдан пайдо бўладими? Ёки гуноҳларни эслатиб туриш учун ер қаърини ёриб иқаверадими? Ким билади дейсиз. Ҳар бир тақдир - ўзига яраша китоб, дейдилар. Анвар Шукуров ҳикоясида Қилич полвон тақдирининг ақлга сиғмас воқеалари акс этган. Уни ўқир экансиз, беадад хаёлларга чўмасиз, ўзингизни , теваракни, оламни ўйлаб қоласиз.

Тун ярмидан оққанидан сўнг Гуррисарой қишлоғига томон юк машинаси энди. Қишлоқ аҳли бу машина нима учун келаётганлигини билади. Қилич полвон ва унинг шогирдлари тўйдан қайтиб келишмоқда.

Машина мотори ўксиниб, аҳён-аҳёнда тўхтаб полвонларни уйма уй тарқатиб, энг охирида Қилич полвонникига қўнди. Тол ҳаччаларидан қилинган дарвоза очилиб, машина полвоннинг оғилхонаси ёнида тўхтади.

Машинанинг орқа тахта девори ошиқ-мошиқлари ғачир-ғучир овоз чиқариб, сўнгра ғарт этиб пастга қулади.

Полвоннинг укаси — бўлам, ҳам синфдошим Холиқнинг тетик товуши қулоққа чалинди. У ҳам тўйга кетувди. Мазза қилиб томоша кўриб келаяпти. Эртага оғиз кўпиртириб мақтанишини кўринг.

Энди дағал эркак товуши эшитилди. Бу Қилич полвон, ҳозир довруғи баланд, вилоятда кураш бўйича икки киши бўлса биттаси, битта бўлса шунинг ўзи. Олишдан тушган зотларни туширишаяпти. Эчки, қўйлар маъраб ётибди. Аммо катта мол бугун тушмапти чоғи. Чунки машина қорамолларни тушириб, ортиш учун кўтарилган дўнглик ёнида тўхтамади.

Машина борти яна ғачир-ғучир қилиб, шаққа ёпилди. Қилич полвон қўлини кўксига қўйиб, ҳайдовчини уйга таклиф қилди. Ҳайдовчи миннатдорчилик билдириб, узрини айтиб, машинасини юрғазди.

Баҳорнинг иккинчи ойи ҳам ўтиб бормоқда. Кундузи иссиқ, кечалари совуқ. Ташқарида ётишга ҳамманинг ҳам юраги дов бермайди. Совуқ шамол шувиллаб ўчоқ тандирга урилади. Тоғора ва обтоваларга қум сепиб уларни чирсиллатади...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!