Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Абдулла Орипов *

Абдулла Орипов

 

Абдулла ОРИПОВ 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида туғилган.

Унинг талабалик йилларида ёзган «Тилла балиқча», «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» каби дастлабки шеърлари ўзбек поэзиясига янги истеъдод кириб кел- ганлигидан дарак берди.1965 йилда нашр қилинган «Митти юлдуз» тўплами унга дафъатан шуҳрат ато этди.

Шундан кейин шоирнинг «Кўзларим йўлингда», «Руҳим», «Хотирот», «Йиллар армони» сингари тўпламлари чоп этилди ва уларнинг ҳар бири адабиёт майдонида ҳодиса бўлди. Унинг «Баҳор», «Ўйларим», «Онажон» каби шеърлари нафақат ўзбек шеърияти, балки жаҳон шеъриятининг ҳам намуна асарларига айланди.

А. Орипов турли жанрларда ижод қилди. Жумладан, «Соҳибқирон» пьесасини ёзиб, буюк саркарда Амир Темур образини ярат- ди. Шоир Данте «Илоҳий комедия»сининг «Дўзах» қисмини тилимизга юксак маҳорат билан таржима қилди.

Шоир ижоди «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.

Абдулла Орипов 2016 йилнинг 5 ноябрь куни вафот этган.