Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Адхам Дамин

Адхам Дамин

 

Адхам Дамин 1951 йил Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги Ирғоли қишлоғида туғилган. 1968 йилда тумандаги 23-ўрта мактабни тугатган. 1974 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ни битирган.
Ўзбекистон ФАнинг Ўсимлик моддалари кимёси институтида, “Тошкент оқшоми”, “Ишонч”, “Темир йўлчи” газеталарида ва “Ёш куч” журналида ишлаган.
Ёзувчининг “Журъат” (1982), “Футболчи” (1985), “Мен сизга айтсам” (1989), “Бағдодчасига кулганда” (1993), “Бегунох севги” (1996), “Ҳаёт ва ўлим” (2000), “Сайланма” 1-жилд (2006), 2-жилд (2016), “Бизда ҳам ғурур бор” (2007), “Металлар оламида” (русчадан таржима асар, 1991), “МОНА ЛИЗА билан олишув” (2013), “Изларда қолган умрлар” (2015), “Тасодифий ихтиролар” (2019), “Металлар оламига саёҳат” (2019) номли насрий китоблари нашр этилган.