Равшан Ҳамдамович Аюпов *
Аюпов Равшан Ҳамдамович 1950 йил 26 ноябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида туғилган. 1968 йили ўрта мактабни битиргач, Беруний номидаги Тошкент политехника институтининг инженер-физика факультетига ўқишга киради ва 1972 йили институтни муваффақиятли тамомлаб, Ўзбекистон Фанлар Академияси электроника институтига ишга жойлашади. Орадан беш йил ўтиб, Кибернетика илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига кичик илмий ходим бўлиб ишга ўтади.
Кибернетика соҳасида илмий ишлар олиб борган ҳолда, у 1983 йилда номзодлик диссертациясини, 1994 йилда эса докторлик диссертациясини химоя қилди ва профессорлик унвонини олади. 1991 йилдан бошлаб то ҳозирги кунгача Тошкент молия институтининг Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт кафедраси профессори лавозимда ишлаб келмоқда.
У иш фаолияти давомида информацион-коммуникацион технологиялар, бошқарув, маркетинг, рақамли технологиялар бўйича бир қанча ўқув қўлланмалар, дарсликлар, монографиялар ва мақолалар нашр қилган. “Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялари”, “Электрон тижорат асослари”, “Рақамли технологиялар” каби ўқув қўлланмаларни, “Инновацион технологиялар ва инноватив таълим усуллари ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга ва соғлом турмуш тарзи” соҳасига бағишланган рисолаларни келтириш мумкин. Ҳозирда у давлатимиз шиддат билан ривожлантиришни истаган рақамли инновацион технологиялар ва рақамли иқтисодиёт бўйича кенг кўламли дарслик яратиш устида ижод қилмоқда.
Поделиться с друзьями в соцсетях